Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши томонидан ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш мақсадида #дўппичелленж танлови ўтказилади.

Бу ҳақида “namangan24.uz” сайтига ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур танлов қуйидаги шартларни ўз ичига олган:

- миллий бош кийим (дўппи) акс этган фотосуратингизни @tanlov1 манзилига юборасиз (Ф.И.Ш ҳам)

- Кўпроқ овоз йиғишингиз лозим (фотосуратингизни реклама қилсангиз ҳам бўлаверади)

- Овоз йиғиш жараёни 11.04.2019 (23:59) гача давом этади

Танловда энг кўп овоз олган 5 нафар ғолиблар (13.04.2019 куни) Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилади!

© namangan24.uz

Янгиликлар

--> -->