Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПEК) қошидаги Халқаро ривожланиш фонди (ОФИД) Бошқарувчилар кенгаши томонидан Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг 22 та аҳоли пункти ва қисман Наманган шаҳрини ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган лойиҳа тасдиқланди. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси хабардор қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича,  мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 54 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, уни 2020-2025 йилларда амалга ошириш мўлжалланган.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида Наманган вилоятининг 200 мингдан зиёд асосан қишлоқ жойларида яшовчи аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Қайд этилишича, ОПEК ОФИДнинг кредити беш йиллик имтиёзли муддат билан 20 йилга берилади.

© namangan24.uz

Янгиликлар

--> -->