Жиноятлар орасида шундайлари бор, ваколатли лавозим, амал, вазифани бажара туриб, қандайдир муносабатлар, баъзан манфаатлар нуқтаи назаридан иқтисодий  нопокликка йўл қўйиш.

Наманган вилоятидаги коллежлардан бирининг директори Асилбек Файзуллаев ҳамда коллежда ҳисобчи бўлиб ишлаб келган Аҳрор Қулматов ана шундай хатти-ҳаракат содир этганлари учун суд залига келтирилдилар.

Жумладан, улар коллеж ишчи-ходимларига иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловларни, моддий ёрдам пуллари ҳамда меҳнат таътили пулларини ҳисоблашда штатлар жадвали рўйхатида белгиланган лавозим маошига нисбатан ортиқча иш ҳақи ҳисоблаб, 3 миллион, 621 минг 257 сўм миқдоридаги давлат бюджети маблағларини ратстрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлар. Лекин, ўзлари билибми ёки билмайми қилган ишлари ошкор бўлгач, етказилган зарарни тўлашди.

Суд шунда ҳам уларнинг ҳар икковига ҳам тегишли миқдорда жарима жазоси тайинлади.

Комилжон Бакиев,

Янгиқўрғон тумани маъмурий суди судья ёрдамчиси.

--> -->