Мақола топилди: 10 та

1.Мингбулоқда истеъмолчилар жамияти аралашувида асоссиз оширилган йўл кира туширилди

Бу ўзбошимчалик тегишли мутахассислар билан ўрганилиб, йўл кира  ҳақини сунъий равишда ошириб юбормасликлари ҳақида керакли тушунчалар берилди ва бунинг натижасида йўл ҳақи пасайтирилишига эришилди.


2.РАМАЗОНДА "КЎЛ БЎЙИ"ГА СУВИ КЕЛДИ ёхуд муаммони ҳал этишда ҳоким аралашуви шартми-ди?

Муаммо юзасидан маҳалламиз фуқароси Файзулло Умматов Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига мурожаат йўллаган. Ҳоким ўринли илтимосни инобатга олиб, туман мутасаддиларига топшириқ берган. Масъуллар айни масала бўйича ҳудудга келиб, вазиятни ўрганишди ва тезда фаолиятга киришишди.


3."Ҳудудгаз Наманган": Суюлтирилган газ узлуксиз етказиб берилади

Наманган шаҳрида ҳам одамлар соғлигини ўйлаб – ошхоналар, турли овқатланиш шаҳобчаларининг фаолияти тўхтатилиши аҳолининг ўз уйида уч маҳал чой, сув қайнатиши, иссиқ овқат таёрлаши туфайли газга бўлган эҳтиёж кучайди. Мард инсон эл бошига иш тушганда билинади, деганларидек, астойдил ишлаётган “Ҳудудгаз Наманган” жамияти ишчиларидан миннатдормиз.


4.Қиш ғамини ёз е: "Газ"чилар мавсумга тайёрми?

Одамлар мавсумни беталофат ўтказсалар, табиий неъмат бўлган газдан самарали ва тўғри фойдалансалар нур устига аъло нур бўлади. Шаҳарда табиий газдан фойдаланувчи 70 минг 265 та хонадон бўлиб, совуқ кунларда ҳам уларга бир меъёрда газ етказиб берилишига ҳаракат қиляпмиз. 57 саноат корхонаси, 59 иссиқхона, маиший хизмат, якка тартибдаги тадбиркорлар, бюджет муассасаларида ҳам зангори оловсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди.


5.Президент фармони: Мажбурий ижро бюроси ваколатлари қисқартирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан 2020 йил 1 августдан бошлаб Мажбурий ижро бюросининг қўйидаги ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади.


6."Ҳудудгаз Наманган": Суюлтирилган газ баллони керакми? муаммосиз!

- Касбим билан фахраланаман, - дейди чилангар Обиджон Ваҳобов. – Одамларга ёрдамим тегса, уларнинг қувонганини кўрсам, хурсанд бўлиб кетаман. Ёши улуғ отахонлар, онахонларнинг дуосини олиб ишлаймиз. Элимиз биздан мамнун бўлишини хоҳлаймиз.


7."Ҳудудгаз Наманган": Таъминотда муаммо бўлмайди

Чортоқлик Нигора Аҳмедова ҳам суюқгаз истеъмолчиларидан. У газ таъминотидан хурсандлигини қуйидагича изҳор этди: Бизга суюлтирилган газ билан тўлдирилган маиший баллонларни вақтида алмаштириб беришяпти. Газчиларнинг хизматидан мамнунмиз. Карантин шароитида уйдан кўчага чиқмадик. Баллонларни олиб келиб беришди. Бунинг учун уларга раҳмат.


8.Карантин зонасида: Беморларимиздан бири ҳатто васиятнома ёзмоқчи бўлганди

Беморларда хасталикдан кўра ваҳима баланд, қолаверса, уларнинг инжиқлигига кўникиш, саволларига қониқарли жавоб қайтариш лозим, айрим ношукур ва беписанд кимсаларга пандемиянинг аҳамиятини англатиш керак. Бир бемор келди, ўрта оғир даражада ва тушкунликда эди. Олдига кириб, шикоятини сўраганимда оқ варақ сўради ва васиятнома ёзмоқчи эканини билдирди.


9.Вазир Намангандаги таълим тизимини қандай баҳолади?

Вилоят (туман) ҳокими халқ таълими бошқармаси (бўлими) раҳбарини ҳафтасига камида бир маротаба қабул қилиб, муаммоларини ечишда ёрдам берса, албатта, ўша ҳудудда таълим йўналишида ривожланиш бўлади. Ҳоким томонидан эътибор берилмаса ёки вилоят (туман) халқ таълими раҳбари муаммоларни тўғри таҳлил қилиб ҳокимга тушунтира билмаса, жойларда ижобий ўзгариш бўлиши жуда қийин.


10.Президент ҳудудлар учун муҳим қарорни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 18 декабрь куни "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.


--> -->