Мақола топилди: 13 та

1.Ҳабиб Саъдуллани хотирлаб: Кўчамдан жонон ўтганда

Таралгай мушк ила анбар,
Кўчамдан жонон ўтганда,
Изида тупроқ ўлгай зар,
Кўчамдан жонон ўтганда.


2.Ҳабиб Саъдуллани хотирлаб: Кўчамдан жонон ўтганда

Таралгай мушк ила анбар,
Кўчамдан жонон ўтганда,
Изида тупроқ ўлгай зар,
Кўчамдан жонон ўтганда.


3.Таваллуд кун муборак: Жасоратли журналист Раҳимжон Ирисов 60 ёшда!

Устозимизнинг "Наманган ҳақиқати", "Диёнат", "Халқ иродаси" маҳаллий нашрлари, “Халқ сўзи”, “Ўзбекистон овози” газеталарининг Наманган вилояти бўйича мухбири сифатида чоп этилган ўткир танқидий, мулоҳазага чорловчи таҳлилий мақолалари кенг оммадаги муштарийларга манзур келган. Танқидий мақолаларидан кейин ўз ишига лоқайд ва лаганбардор айрим мутасаддилар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, ҳатто жавобгарликка ҳам тортилган.


4.Хавотир: Блогер Наманганда қўзғолон кўтармоқчими?

Афтидан блогеримиз узоқроқдан (хориждаги “дўстлар”дан) “Юртда норозилик, ғалаён кўтариб жамияти тинчлигига раҳна соласан” деган жиддий буюртма олган кўринади. Акс ҳолда бу даражада даъваткорлик қилмасмиди? Халқнинг раҳбарларга нисбатан айтган эътирофи шунчалик энсасини қотирмасмиди?


5.Тўйхат ўрнида: Устоз журналист, камтар инсон, кучли воиз

Тажрибали журналист, моҳир ижодкор, кучли воиз, Наманган шаҳар ҳокимлигининг "Наманган садоси" газетаси муҳаррири Комилжон Файзиев қутлуғ 60 ёшга тўлди. Иқтидорли шогирдларига улкан мақсадлар сари мотивация берадиган, ҳаётда ўз ўринларини топишида беминнат ёрдам кўрсатган Устозимиз Комилжон аканинг чин инсонийлик фазилатлари ҳам ана шунда!


6."Чорсу"да болакайни чинқиратган зирак ўғриси қўлга тушди

1984 йилда туғилган, оилали, бир нафар фарзанди бор бу аёл муқаддам бир неча бор жиноят содир этиб, суд ҳукми билан жазога тортилган бўлса-да, яна қинғир ишга қўл урди. У хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, шу йил 21 сентябрда Наманган шаҳридаги “Чорсу" бозорига бориб, эндигина 3 ёшга тўлган қизнинг қулоғида бўлган қимматбаҳо зиракларни ечиб олиб, уни пуллашни мақсад қилди...


7.Хайрулло Бозоров фаол журналист ва блогерларни муносиб тақдирлади

“Шодиёна” мажмуасида Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган маданият, спорт, журналистика ва ёшлар ҳаётида 2019 йил якунларига бағишланган Янги йил шоу-карнавалида вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров бир қатор фаол журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқларнинг фаоллари билан учрашди.


8.Наманган вилоятидан сенаторлар сайланди
Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг қўшма сессиясида Наманган вилоятидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига 6 нафар аъзо сайланди.

9."Наманган ҳақиқати" газетасига янги бош муҳаррир тайинланди

Акрамжон Сатторов 1966 йил 9 ноябрь куни Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 1993 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – филолог. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


10.МАРҒИЛОН КЎЧАСИ ҚАЧОН ОБОД БЎЛАДИ? Наманган шаҳар ҳокимлиги мутасаддиси изоҳ берди

Kun.uz сайти ва ижтимоий тармоқларда “Наманган шаҳридаги абгор йўл: ҳайдовчилар асабидан, машиналар баллонидан айрилмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда Наманган шаҳрининг Марғилон кўчаси йўли ачинарли ҳолатда эканлиги, серқатнов йўлнинг бир неча йиллардан бери носозлиги аҳоли ва ҳайдовчилар учун ноқулайликлар туғдираётгани, пиёдалар ўтиш жойи чизиқлари ҳам ўчиб кетгани, бу эса фуқаролар, хусусан, ўқувчилар учун хавф туғдираётгани билдирилган.


11.Наманганда Уюшма раиси ўзгарди

Носиржон Деҳқонов 1963 йил 18 февралда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 1984 йилда Тошкент Давлат маданият институтининг Намангандаги комплекс факультетини тамомлаган. Мутахассилиги: методист-библиограф. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


12.Наманган журналистикаси улкан чиноридан айрилди

Наманган журналистикаси оғир жудоликка учради. Шафқатсиз ўлим бутун умрини матбуотга бағишлаган, миллий журналистика ривожига салмоқли ҳисса қўшган таниқли ижодкор, камтар ва фидойи инсон, меҳрибон Устоз Одилжон ҳожи Исматуллаевни 63 ёшида орамиздан олиб кетди. Устозимиз нафақа чиққанидан кейин ҳам ижоддан, инсонларга улму-маърифат улашишдан бир зум тўхтамадилар. Фейсбук ва Телеграм тармоқларида “Fotih.uz” канали орқали маънавий-маърифий, диний, ахлоқий-тарбиявий масалаларга оид фойдали маълумотлар билан кўпчиликни баҳраманд этиб келаётган эдилар.


13."Энг улуғ, энг азиз" танловида кимлар ғолиб бўлди?

Нодирабегим номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди. Бу йилги танловга “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган 60дан зиёд ижодий ишлар келиб тушди.


--> -->