Мақола топилди: 8 та

1.Сенатор ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди

Наманган шаҳридаги “Истиқлол текстиль дизайн” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси Бахтиёр Умаров ҳам “Китоб акцияси”га ўз ҳиссасини қўшди.


2.Шўрқўрғонда "Халқ кутубхонаси" ўз фаолиятини бошлади

Шўрқўрғонни – Шеърқўрғон, шоирлар қишлоғи сифатида донғи кетган. Қишлоқнинг Ўктам Мирзо, Санобар Бобоназарова, Тўхтахон Раҳимова, Ўктамой Холдорова, Дилором Сотиболдиева, Носиржон Жўраев каби таниқли ижодкорлари, Одилжон Ҳамробеков сингари машҳур спортчилари, ифтихорлари қаторига энди маърифатпарвар тадбиркорлари қўшилмоқда.


3.Куч билим ва тафаккурда: Ислом Каримов билан юзлашган наманганлик ёшларнинг бугуни қандай?

Халқимизнинг атоқли ва ардоқли фарзанди, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич наманганлик ёшларга алоҳида меҳр ва эътибор билан қарардилар. Наманган вилоятига ҳар галги қилган ташрифлари ёш авлод вакилларининг иштирокисиз ўтмас эди.


4.Наманганда чемпион спортчиларга уй ва машина совға қилинди

2019 йилнинг ўзида Наманган вилояти спортчилари (Рустам Ассакалов, Нилуфар Зокирова, Дилноза Раҳматова, Нозимахон Қаюмова) томонидан Юнон рум кураши, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, енгил атлетика турларидан “Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинлари ва Паралимпия ўйинларига 5 та йўлланмани қўлга киритишга эришилди. Бу борадаги зафарли одим давом этмоқда.


5.РАМАЗОНДА "КЎЛ БЎЙИ"ГА СУВИ КЕЛДИ ёхуд муаммони ҳал этишда ҳоким аралашуви шартми-ди?

Муаммо юзасидан маҳалламиз фуқароси Файзулло Умматов Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига мурожаат йўллаган. Ҳоким ўринли илтимосни инобатга олиб, туман мутасаддиларига топшириқ берган. Масъуллар айни масала бўйича ҳудудга келиб, вазиятни ўрганишди ва тезда фаолиятга киришишди.


6.Ўзбек кино ва дубляж санъати оғир жудоликка учради

Наманганлик таниқли санъаткор - кино ва дубляж устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов оғир хасталикдан сўнг 64 ёшида вафот этди.


7.Наманган тиббиётида катта йўқотиш бўлди

Наманганда бемор бўлган борки Гўзалга чиқади. Халқ онгига “Гўзал”даги тез ёрдам шифохонасида даво топиш сингиган. Бу ерда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали бор. Ушбу шифо масканини 23 йил бош шифокор сифатида бошқарган фидойи инсон Убайдулло Абдуллажонович Ҳожиматовни 68 ёшида вафот этди.


8.Водий вилоятлари ҳокимлари: 2020 йилда ким, қандай ишлади?

Бу йилдан бошлаб, Ўзбекистон тарихида илк бор барча туман, шаҳар ва вилоят ҳокимлари 2020 йил давомида қилган ишлари ва 2021 йил учун белгиланган режалари бўйича халқ олдида мурожаатнома ўқиб эшиттиришди. Водий вилоятлари ҳокимлари ҳисоботларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимларининг рейтингини тузишга қарор қилдик.


--> -->