Мақола топилди: 20 та

1.Дўппини соғинганлар учун ажойиб танлов!

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши томонидан #дўппичелленж танлови ўтказилади.


2.Халқаро бахшичилик санъати фестивали: Наманган қандай тадорик кўрди?

Фестивалда Наманган вилоятининг байрамона безатилган махсус майдони барча иштирокчилар ва меҳмонларнинг алоҳида эътиборини тортмоқда.


3."Адолат" кубогида кимлар ғолиб бўлди?

Тўрақўрғон тумани шарафини ҳимоя қилган ёш курашчиларнинг барчаси финал йўлланмасини қўлга киритганлигига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Амалда эса бироз бошқача бўлди, яъни тўрақўрғонликларнинг рақиблари ҳам ўзларининг анойи эмасликларини кўрсатдилар.


4.Наманган коллежларида коррупцияга қарши кураш бошланди

Касб-ҳунар коллежларини тамомлаб, катта ҳаётга қадам қўяётган учинчи босқич ўқувчилари онг-у тафаккурида коррупцияга қарши муросасиз кайфиятни шакллантириш, уларнинг бу иллатга қарши мустаҳкам иммунитетга эга бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Чунки бу ёшлар коллежни битиргандан кейин муайян давлат ва жамоат ташкилотларида, меҳнат жамоаларида фаолият кўрсатиши, ўз ҳаёти давомида коррупция билан боғлиқ ҳолатларга дуч келиши, бу иллатнинг қурбонига ёки унинг ижрочисига айланиши хавфи бор.


5.Ваъда ижроси билан гўзал: вилоят ҳокими ёшларга автобус совға қилди

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Наманган давлат университети талабаси Мирзаозод Мирзанеъматовнинг мурожжатидан кейин Хайрулло Бозоров Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашига автобус совға қилишни ваъда қилганди. “Ваъда ижроси билан гўзал”, деганларидек бу эзгу иш қисқа фурсатда бажарилди.


6.Наманганлик икки боксчи Осиё чемпионатида совриндор бўлди

Бронза медали йўлида рақиблари - кореялик Ман Чо Чол, яманлик Аҳмад Насим Ҳуссайн, туркманистонлик Хурсанд Иманкулиевларни енга олган Шукуржон Раҳимов "Токио-2020” Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун рейтинг очколарини қўлга киритди.


7.Дўппи кийган ёшлар муносиб тақдирланди

Қачонгача чет эл брендлари асосида яшаймиз? Дунёга ўзимизнинг миллий брендимизни ҳам олиб чиқишимиз керак.


8.Бутунжаҳон универсиадаси: Ҳумоюн ғолиблар қаторида!

Ватанимиз шаъни ва довруғи учун баҳсларга киришган Наманган давлат университети талабаси Ҳумоюн Султонов “Кичик Олимпида”нинг ғолиблари қаторидан ўрин эгаллашга муяссар бўлди.


9."Энг улуғ, энг азиз": Наманганда фаол ижодкорлар тақдирланди

Наманган шаҳрида "Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлди.


10.Хайрулло Бозоров тиббиёт бирлашмаларининг ҳар бирига "Нексия-3" ажратди

Президентимиз табрикномасида Наманган тиббиёти шундай эътироф этилди: Нафақат пойтахтимиз, балки Наманган, Хоразм, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё ва бошқа вилоятларда кардиожарроҳликка оид энг мураккаб амалиётлар, етакчи марказларимизда буйрак ва жигар, ўзак ҳужайра трансплантациялари муваффақиятли бажарилаётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.


11.Наманганда чемпион спортчиларга уй ва машина совға қилинди

2019 йилнинг ўзида Наманган вилояти спортчилари (Рустам Ассакалов, Нилуфар Зокирова, Дилноза Раҳматова, Нозимахон Қаюмова) томонидан Юнон рум кураши, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, енгил атлетика турларидан “Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинлари ва Паралимпия ўйинларига 5 та йўлланмани қўлга киритишга эришилди. Бу борадаги зафарли одим давом этмоқда.


12.Ҳоким ёшлар билан учрашди: наманганлик 110 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ёшларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида кўплаб янги ташаббусларни ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб вилоятда ҳаётга татбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастурни эълон қилди.


13.Халқаро фан олимпиадасида ғолиб чиққан наманганлик 11 ўқувчи муддатидан аввал талаба бўлди

Халқаро олимпиаданинг 1-ўрин соҳиблари Шарда университетига гранд асосида қабул қилинади. 2-ўрин эгалари Шарда университетига 50 фоиз контракт тўловга имтиёз ва 3-ўрин соҳиблари Шарда университетига 30 фоиз контракт тўловга имтиёзга эга бўлишади. Наманган вилояти вакиллари умумжамоа ҳисобида республика бўйича фахрли 2-ўринни эгаллашди.


14."Навбаҳор" бош мураббийидан таклиф: 1-даврани тезроқ якунлаш керак

Агар ўйинлар мухлисларсиз ўтказиладиган бўлса, қандай тасаввур қилишим мумкин? Албатта, футбол учашувларини томошабинларсиз ўтказиш осон кечмайди. Бундай ўйинларда футболчиларда иштиёқни уйғотиш қийин. Аммо наилож, коронавирус пандемияси сабабли, улар шундай ҳолатда тўп тепишга мажбур...


15."Наманган олмаси" Россияни лол қолдирди!

Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаби (собиқ санъат коллежи)нинг 11 нафар ўқувчиси яқинда Россия Федерациясининг Волгоград шаҳрида сиртдан ўтказилган “Мы вместе-2020, Волгоград” - “Биз биргамиз - 2020, Волгоград” халқаро онлайн кўрик-танловида иштирок этиб, ғолиблар қаторидан ўрин эгаллади.


--> -->