Мақола топилди: 14 та
1. | НамДУда инновация: "Электрон деканат" қандай тизим? Университет талабаларининг билим даражасини юксалтириш мақсадида профессор-ўқитувчилар томонидан таълимда янги инновация – “Электрон деканат” онлайн тизимини жорий этилди. |
2. | Наманганда Халқаро бизнес форум бошланди: 311 миллион долларга яқин битимлар имзоланади Форум тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров нутқ сўзлайди. |
3. | Наманганда бошланғич синф ўқувчилари учун хусусий мактаб очилди “Истиқбол замон болалари” нодавлат таълим муассасаси ўқувчилари орасида нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсидаги фан олимпиадалари, спорт, санъат, мусиқа ва бошқа йўналишларда муваффақият қозонаётган истеъдодлар бисёр. Таълим соҳасида қарийб 40 йиллик тажрибага эга, дунёнинг илғор ва ривожланган давлатларида бўлиб, улардаги таълим-тарбия жараёнларини мукаммал ўрганган Матлуба Мадаминова раҳбарлигидаги хусусий мактаб жамоаси касб байрамини муносиб тарзда кутиб олди. |
4. | "Ватанпарвар" ташкилоти Наманганда нималарга эриша олди? Эришилаётган ютуқларда тизимнинг моддий техника базасини давр талаби даражасида мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этаяпти. Шу йилнинг ўзида ўқув спорт техника клублари моддий техника базаси 12 та картинг техникаси, 24 та спорт мотоцикли, 10 велосипед билан тўлдирилди. Автомобиль саройлари ўзимизнинг машиналар билан бойитиб борилмоқда. Шу йилнинг ўзида сотиб олинган “Нексия”, “Матиз”, “Дамас”, “Спарк” каби 26 та автомобилдан ҳозир ўқув-амалий машғулотларда унумли фойдаланилмоқда. |
5. | Шифокор-кадрларга талаб қопланади: Урал-Наманган қўшма тиббиёт факультетида талабалар қасамёд қилди Қўшма факультет Наманган олий таълими тарихида янги саҳифа очди. Биз илк бора тиббиёт соҳасида мутахассислар тайёрлай бошлаймиз. Бугунги кунда вилоятимизда жадал ривожланиб бораётган тиббиёт соҳасида замонавий билимларга эга мутахассисларга катта талаб бор. |
6. | Учқўрғонда шифокорга даҳшатли тажовуз: Жарроҳнинг кўзи кўрмай қолди Афсуски, беморнинг яқинлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар кундан кунга кўпайиш билан бирга, уларнинг зўравонликлари шифокорлар соғлиғининг қайта тиклаб бўлмас даражасигача ҳам етишига сабаб бўлмоқда. Бу эса соҳа ходимлари ҳимоясини ҳар қачонгидан-да янада кучайтириш, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан айбдорларга кескин чоралар кўришни, бундай ҳолатларга муросасиз бўлишни кун тартибига қайта қайта қўймоқда. |
7. | Ҳокимларнинг таълимга муносабати ўзгаряпти. Бу яхши сигнал! Ҳудудларда амалда мутлақ ваколатга эга бўлган ҳокимларнинг таълимга эътибор қаратиши, кишида умид уйғотади. Хусусан, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров яқинда ёшлар билан ўтган мулоқотда таълим ривожи йўлида бир қатор креатив ташаббусларни илгари сурган лигини қайд этиш жоиз. |
8. | Ўзбекистонда янги профессионал таълим қандай ташкил этилади? Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимига жаҳоннинг 130 дан ортиқ давлатда амал қиладиган Миллий малака тизими жорий этилмаганлиги ҳамда кичик мутахассис кадрлар тайёрлаб келинаётган таълим дастурлари ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан қабул қилинган “Таълимнинг Халқаро стандартлари”га мос келмаслиги сабабли тайёрлаган маҳаллий кадрларимиз халқаро меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига тўсқинлик қиларди. |
9. | Наманганда мудҳиш жиноят: эркак ўз оила аъзоларини болтада чопиб, сўнг ўзини ёқиб юборди Республика Бош прокуратурасининг хабар беришича, шу йилнинг 13 июнь куни Наманган шаҳри “Янги Замин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бир оилада юз берган жанжал мудҳиш жиноят билан - уч кишининг, хусусан норасида чақолоқнинг аянчли ўлими билан якун топди. |
10. | Наманган шаҳрида икки қўшнининг жанжали аянчли тугади Халқимизда "Қўшничилик минг йилчилик", деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Афсуски, Наманган шаҳридаги маҳаллалардан бирида икки қўшнининг муросасизлиги аянчли фожиа билан якунланди. Шу йил 4 август куни соат 16:30ларда 61 ёшли фуқаро яшаш уйи олдида қўшниси 1986 йилда туғилган фуқаро билан “Молхонангни ҳидидан яшаш хонадонимда ўтириб бўлмаяпти” - деб, ўзаро жанжаллашиб қолади ва... |
11. | "Ватанпарвар" Наманган: Мақсадимиз мард ва жонкуяр ёшларни тарбиялаш Эътироф этиш жоиз, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, эртамиз эгаларини спортга қизиқтириш, уларнинг салоҳияти ва интилишларини юзага чиқаришда алоҳида ташаббус кўрсатиб келмоқда. Учқўрғон туманида 1,70 гектар майдонда Марказий Осиёжа ягона бўлган, уч конфигурацияли замонавий картодром барпо этилди. Ушбу картинг мажмуасида спортчилар учун барча шарт-шароитлар ҳозирланди. |
12. | Бугун туғилган кун: Ибратли умр йўли Абдурасул Ғаппоровичнинг фарзандлари ва шогирдларига алоҳида фахр билан “Менинг рекордимини фақат такрорлаш мумкин, лекин янгилаб бўлмайди”, деган иборалари бор. Абдурасул ака нафақат мактабда, кириш имтиҳонида ва олийгоҳда ўқиш давомида, балки прокуратура ва суд органларидаги хизмати давомида Харьков шаҳри ва Тошкент шаҳридаги малака ошириш курсларида ҳам фақат “аъло” баҳолар олди, “тўрт” ёки ундан паст баҳо нималагини билмаган. |
13. | Президент мактаб битирувчиларига табрик йўллади Cизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман: ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорисизлар. Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади. Халқимизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг! |
14. | ДХХ: "Ориат" ва "Қора дори" тезкор тадбирлари қандай самара берди? Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан 2025 йил 5-7 февраль кунлари мамлакатимиз миқёсида “Ориат” ва “Қорадори” кенг кўламли тадбирлари ўтказилди. |