Мақола топилди: 7 та
1. | Наманган масжидларида ибодатлар вақтинча тўхтатилди Наманган вилоятида 2020 йил 16 март куни аср намозидан сўнг барча масжидларда карантин сабабли диний маросимлар ўтказиш вақтинча тўхтатилди. Вилоятда жами 187 та масжид бўлиб, ҳозирда уларни дезинфекция қилиш тадбирлари бошланган. |
2. | Ўзбекистонда масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди Ўзбекистонда 5 июнь кунидан бошлаб "яшил" ҳудудларда масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди. Бунда оралиқ масофа 1,5 метр масофа сақлашлик, ибодатга келувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш каби карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш лозимлиги белгиланди. |
3. | Қозоғистонда эпидемик вазият оғирлигича қолмоқда. Олмаота тўлиқ карантинда! Қозоғистонда кунлик касалланиш кўрсаткичлари кун сайин ўсиб бормоқда. 2021 йилнинг 27 март куни мамлакатда 1596та янги ҳолат қайд этилган - бу бир кун олдингидан 100тага кўп. Шундан энг кўп ҳолат Олмаотада аниқланган - 510та янги ҳолат. Кейинги ўринда пойтахт Нурсултон - 382та янги ҳолат. |
4. | "Умра – 2022": Нархлар, навбатлар, учиш вақтлари ва вакциналар Умра сафари қачондан бошланади? Сафарга қачон рўйхатга ёзилган фуқаролар жўнатилади? Умра тўлови қанча этиб белгиланди? Зиёратчилар учун қайси вакцина билан эмланиш талаб этилади? Ўзбекистон мусулмонлари идорасига мўмин-мусулмонлардан Умра зиёрати бўйича келиб тушган кўпгина саволларга жавобларни тақдим этамиз. |
5. | Каъбага муҳаббат мўъжизаси Оппоқ мармар тошли саҳнда, устига қора заррин мато қопланган чорбурчак бинонинг олтиндек нур таратувчи эшиклари қаршисида тиз чўкканча Оллоҳга илтижо қилардим. Ҳали мен таниб улгирмай, кўкрак сутига тўймай бевақт оламдан ўтган онам, охирги йўлга кузата олмаганим – отам, менга меҳр бериб боққан марҳум энам, бобомга жаннатдан жой, гуноҳларимга кечирим сўрадим. Ичимдан отилиб чиққан дард кўз ёшим бўлиб оқарди… |
6. | ТИНЧЛИК УЧУН ҲАР БИРИМИЗ ЖАВОБГАРМИЗ ёхуд "пашша"дан "фил ясаётган"лар диққатига Янги Зеландия ва Шри-Ланка давлатларида ибодат жойларида юз берган мудҳиш ҳунрезликларни ёдга олайлик: разил ниятли кимсаларнинг жирканч ишлари оқибатида масжидларда қанчадан-қанча инсонлар қони тўкилди. Юзлаб одамлар бир лаҳзада ҳаёт билан эрта видолашдилар. Бунга ўз вақтида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар кўрилмагани сабаб бўлди. |
7. | Наманган вилоятининг бош имом-хатиби ўзгарди 2023 йил 7 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Наманган вилоятида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. |