Мақола топилди: 7 та

1.Инсон хотираси азиз, қадри юксак: Наманганда байрам қандай ўтди?

Ўтганлар руҳини ёд этиш, тирикларга меҳр-оқибат кўрсатиш қадрият, қолаверса ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси саналади. Мана шу эзгу фазилатлар 9 май Хотира ва қадрлаш куни санаси муносабати билан янада ёрқин намоён бўлди. Дарвоқе, дунёда Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларининг гувоҳи ва иштирокчиси бўлган кишилар сафи тобора камайиб бормоқда. Ана шундай ватанпарвар инсонларнинг 47 нафари Наманган вилоятида истиқомат қилмоқда.


2.ШОҲ МАШРАБГА ҲУРМАТИМИЗ ШУМИ...

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Машрабни адабиётшунос олим деб атаганини кимлардир сезди-сезмади. Катта хотира тадбирига томошабинлар номига чақирилгандай. Иқтидорли ёшлар, ҳақиқий машрабона ижодкорлар йўқ ҳисоби. Маҳзун таралган қўшиққа қўшилиб, «Аллома Машрабга муносабат шуми?!» дея йиғлагинг келади...


3.Камбағални отнинг устидаям ит қопади: Талабаларнинг ҳолини ким ўйлайди?

Нега ўзгаришлар фақатгина Тошкент шаҳри ва бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг даромадларидан келиб чиқиб белгиланмоқда? Наҳотки, улар юртимизнинг олис ҳудудларида бўлмаган, мактаб ва қишлоқ врачлик пунктидан бошқа бирор бир бюджет ташкилот фаолият олиб бормайдиган 10 минглаб қишлоқларни, аҳоли ишсизликдан, йўқчиликдан азият чекиб яшаётганини кўрмаган?


4.Ташрифдан кейинги таҳлил: Наманганликлар даври келди

Наманган вилоятида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 23 триллион 700 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Ушбу 1 минг 728 та лойиҳа орқали 66 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бундай улкан рақамлар ортида, катта меҳнат, катта шижоат, катта масъулият ва натижаси ўлароқ катта марралар бизни кутиб турибди. Марра-ғалаба учун қадам боссак, қадамниям дадил боссак, бизга берилган ишончни оқлаган бўламиз.


5.Президент мактаб битирувчиларига табрик йўллади

Cизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман: ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорисизлар. Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади. Халқимизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг!


6.Наманганда умумхалқ ҳашарида 1 миллионга яқин киши иштирок этди
Ҳашар давомида 1 603 гектардаги майдонлар ободонлаштирилди, 762 тонна чиқиндилар чиқариб ташланди. 461 километр бўйлаб ариқ ва лотоклар тозаланди, 672 та қабристон ва 30 та муқаддас зиёратгоҳ обод қилинди. 804 144 дона дарахт ва кўчатларга шакл берилиб, оқлаш ишлари бажарилди. Эҳтиёжманд 1 191 та оиланинг 25 932 м2 уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди. 1 211 та хонадон, 393 нафар ногиронлиги бор ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди.

7.Наманган мактабларида янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди

Наманган шаҳридаги 32-мактабдаги янги ўқув йили сабоқлари “Мустақиллик дарси” билан бошланди. Мактаб директори ва тарғиботчиси 7-“а” синф ўқувчилари учун муаллим Тўланбой Ҳуркиновнинг дарс жараёнини кузатдилар. Илм даргоҳига илк қадамини қўйган 84 нафар 1-синф ўқувчиларига 12 хил 12 хил турдаги ўқув қуроллари ва дарскликлардан иборат Президент совғалари топширилди.


--> -->