Мақола топилди: 9 та

1."Макшрейдор" Наманганга нега борди?

    Ўзбекистон ўзининг бой ер ости ва усти табиий ресурсларига эга мамлакат ҳисобланади. Шундай   экан, айни пайтда тадбиркорлар томонидан адир ва тоғлар, дарёлардан қурилиш саноати учун зарур   хом ашё олиб, даромад   олаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Хўш, уларнинг барчаси белгиланган   тартиб асосида фаолият олиб боряпти-ми?


2.Таълим тарбиядан бошланади: Намангандаги эзгу ҳаракатлар самараси

Ниҳолларни экиб қуйиб, уни парвариш қилмасангиз, боғ эмас, тўқайзор яратасиз. Уйнинг пойдеворини эгри қўйсангиз, қураётган уйингиз девори ҳам томгача эгри бўлиб чиқади. Уни бузиб ташлаб, бошқатдан қуришдан ўзга чора йўқ. Худди шу каби жамият “қадди-басти-ю, соғломлиги”, баркамол шахс тарбияси ҳам гўдакликдан бериладиган таълим ва тарбияга боғлиқ.


3.Президент Наманганда: Ҳудудларга илм-фан, инновациялар кириб келаяпти

- Бошқа йўлимиз йўқ. Еримиз жаннат, бундан фойдаланиб, Наманганни бошқа ҳудудларга намуна қилишимиз керак, одамларни уйғотишимиз лозим. Йилма-йил фойдаланиш шарти билан ерини, уруғини, кўчатини, маблағини берамиз, қолган ҳаракат одамларнинг ўзидан бўлиши керак. Шундай қилмасак эртага натижамиз бўлмайди, - деди Президент.


4.Наманганда ўтган 7 ойда қанча чақалоқ дунёга келди?

Карантин чекловлари жорий этилгандан буён Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали фуқароларга хизмат кўрсатмоқда.


5.Танқиддан тўғри хулоса чиқариб: Асл синов энди бошланди

Беш ойдирки, аҳолининг аксарият қатлами ишсиз, даромадсиз қолди. Кўплаб корхоналар фаолиятида танаффуслар юзага келди. Оиланинг бир ойгина даромадидаги узилишлар кейинги бир неча ойга ҳам салбий таъсир кўрсатишини ҳаётнинг ўзи исботлаб берди. Карантин чекловларининг юмшатилишидан асосий мақсад – аҳоли ва оилалар иқтисодини қайта тикланишига ва олдинда турган куз ва қиш мавсумлари учун тайёргарлик кўрилишига имкон яратишдир.


6.Шавкат Мирзиёев: Мактабларни очишимиз керак

Икки йил дегани, биз ўрганишимиз керак шунга. Йиғилмаслик керак. Туғилган кун, тўйлар, ҳаммаси бўлади, Худо хоҳласа. Мустақилликни ҳам уйда ўтказамиз, бошқа илож йўқ. Мактабларни очишимиз керак. Қандай очамиз? Набираларимиз бор, боламиз бор. Қандай уларни жўнатамиз?


7.Кластер – изланиш, инновация, дегани. Улар фермерларга кўмакчи бўла оляптими?

Наманган туманидаги Тошбулоқ шаҳарчасида жойлашган “Тошбулоқ текс” масъулияти чекланган жамияти қошида 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган пахта-тўқимачилик кластери бугунги кунда 133 та фермер хўжалигига хизмат кўрсатиб, улар билан фючерс шартномаси асосида иш юритмоқда. Тумандаги 5 минг 550 гектар ер майдонида етиштириладиган пахтани қайта ишлаб, ип ҳолатида сотилади.


8.ХАВОТИРГА ЎРИН ЙЎҚ! Наманган вилояти бош санитар врачи аҳолига мурожаат билан чиқди

Ҳувиллаган шаҳар, қишлоқлар, тўхтаб қолган завод, корхоналар, ғилдираги “кишанланган” самолёт ва беҳисоб катта-кичик транспортлар, кун ора энг яқинларни йўқотишлар, ҳатто жанозаларда қатнаша олмаган кунларимиз ҳар дам хотирангиздан кўтарилмасин. Деразадан термулиб ишхонасини, ўқув, тарбия даргоҳларини соғинган одамлар, талаба, ўқувчи, боғча тарбияланувчиларининг нигоран боқишлари асло ёдингиздан чиқмасин? Бефарқлик, ўзибўларчилик, сен менга тегма, мен сенга каби салбий хислатлардан шу вақтдан бошлаб воз кечайлик.


9.Косонсойда 11 миллиардга қандай муаммолар ҳал этилди?

Республика ишчи гуруҳининг Наманган вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан энг оғир ҳудуд ҳисобланган Косонсой туманидаги фаолияти давомида “Оққўрғон тажрибаси” асосида 59 та маҳаллада уйма-уй, хонадонма-хонадон юрилиб, аниқланган ҳар бир масалага ечим изланди.


--> -->