Мақола топилди: 28 та
1. | Мeтан газнинг ўйноқи нархлари ёхуд монополия ўз сўзини айтмоқда (ми?) Газ қуйиш шохобчаларининг катта қисми маълум қўлларда тўплангани соғлом рақобатга таъсирини кўрсатиб, нархларнинг ўйноқлигига сабаб бўлмоқда. |
2. | "Навбаҳор" чемпионни енга олмади Учрашувда “Локомотив” кичик ғалабага эришди, “Навбаҳор” эса мавсумдаги илк мағлубият аламини тотиб кўрди. |
3. | Фарғона водийсида биринчи: Компакт ип ишлаб чиқариш технологияси нима беради? Фарғона водийсида биринчи бўлиб техника соҳасида фалсафа доктори даражасини ёқлаган ёш олим “Zinser-350” халқали йигириш машинасида компакт ва оддий ипларни олишда оптимал параметрларни танлаган. Изланиш натижасида турли ассортиментдаги иплардан трикотаж тўқималарини тайёрлашда ипнинг деформацияцион хоссаларини инобатга олиб, тўқилаётган матолар хосса параметрларини бошқариш ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлиги амалда исботланган. |
4. | Ҳумоюн Султонов илк бор "Челенжер" ярим финалига чиқди! Наманган теннис мактабининг тарбияланувчиси Ҳумоюн Султонов ўз фаолияти давомида эркаклар ўртасидаги “Челленжер” халқаро турнирида илк маротаба ярим финалга қадар етиб келди. |
5. | Президент мактабига синовлар бошланди Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуаси муҳташам спорт залининг баланд деворига видеопроектор воситасида нурли соат рақамлари 09:00 ни кўрсатиши билан имтиҳон бошлангани эълон қилинди. |
6. | Бутунжаҳон универсиадаси: Ҳумоюннинг ғалабали юриши давом этмоқда! Бутунжаҳон талабалар спорт ўйинларида вилоятимизнинг икки нафар иқтидорли спортчи, Наманган давлат университети талабалари – теннисчимиз Ҳумоюн Султонов ҳамда маҳоратли енгил атлетикачи қизимиз Нурхон Муҳиддинова ҳам иштирок этиш бахтига эга бўлишмоқда. |
7. | O'zLiDeP Наманганда нималарга эриша олди? Президентимиз томонидан жуда жиддий эътибор қаратилаётган ҳудудлардаги инвестиция йўналишида маҳаллий тадбиркор ва фермерлар олдида турган муаммолар, сунъий тўсиқ ва ғовлар жойида ўрганилди ва ҳал этиш чоралари кўрилди. Лекин мазкур йўналишдаги ишлар самараси ҳали етарли даражада эмас, бу борадаги партиявий тузилмалар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. |
8. | Наманганлик велоспортчи Осиё чемпионатида совриндор бўлди Қитъамиз биринчилиги иштирокчилар учун ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт анжумани – 2020 йили Токиода бошланадиган ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан муҳим аҳамият касб этарди. Айни шу сабабли ҳам Осиёнинг турли мамлакатларидан келган спортчилар ўртасида ҳар бир йўналишда кечган пойгалар қизғин рақобат тусида кечди. |
9. | Наманган вилояти ҳокимлигида эътиборга молик кадр ўзгариши бўлди Бекзод Матмусаев 1988 йили Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини (ҳозирги Наманган муҳандислик-технология институти) менежмент йўналиши бўйича тамомлаган. Янги тайинловга қадар эса Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. |
10. | Наманган вилояти монополияга қарши курашиш бошқармасига янги раҳбар тайинланди Акмалжон Маҳмудович Абдуллаев 1979 йилда Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини (ҳозирги НамМТИ) тамомлаган. Мутахассислиги менежер. У ҳозиргача вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келаётганди. |
11. | "Миллий тикланиш" сайлов арафасида ғалвирни сувдан кўтарди Бугун юртимизда бир нечта сиёсий кучларнинг фаолият кўрсатаётгани жамиятда соғлом рақобатни вужудга келтириб, уларни чинакамига курашга чорламоқда. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси бу жараёнда фаол иштирок этиб, эл назарида бўлишга, чин маънода халқ ишонган партияга айланишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Бунга эришиш учун аввало, партия давр шиддатига ва бугунги кун талабига мос ҳолда иш олиб бориши керак. |
12. | Наманган шаҳар ҳокимлигида жиддий ўзгаришлар юз берди Наманган шаҳар ҳокимлиги аппаратида бир қатор ўта муҳим лавозим ўзгаришлари амалга оширилди. Раҳбарлик лавозимларига тайинланган Музаффар Абдуллаев, Жобир Абдуллаев ва Аюбхон Бобомирзаевларга янги масъулиятли вазифада мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, халқимизни рози қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларида шижоат ва улкан зафарлар тилаймиз. |
13. | ЁНИБ ИШЛАШИМИЗ КЕРАК, ШУНДА НАТИЖА БЎЛАДИ! “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлажак сайловлар аввалгиларидан тубдан фарқли ўлароқ ўта қизғин ва баҳс-мунозаралар, партияларарор тортишув ва кескин рақобат муҳити остида кечиши кутилмоқда. Сиёсий жараёнларда тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллик билан натижадор олиб борилишида сиёсий партиялар қошидаги “Ёшлар қаноти”нинг ўрни муҳим аҳамият касб этади. |
14. | Партиянинг аҳди қатъий: "Миллий тикланиш" ўз сўзидан қайтмайди! "Миллий тикланиш" партияси "парламентни “халқ уйи”га, депутатларни халқимизнинг фидойи хизматчисига айлантириш”ни амалда таъминлашни асосий вазифаларидан бири, деб билади. Чунончи, парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатларини, энг аввало, ўз сайловчилари билан доимий ва узлуксиз алоқасини йўлга қўйиш чоралари кўрилади. |
15. | Шифокор-кадрларга талаб қопланади: Урал-Наманган қўшма тиббиёт факультетида талабалар қасамёд қилди Қўшма факультет Наманган олий таълими тарихида янги саҳифа очди. Биз илк бора тиббиёт соҳасида мутахассислар тайёрлай бошлаймиз. Бугунги кунда вилоятимизда жадал ривожланиб бораётган тиббиёт соҳасида замонавий билимларга эга мутахассисларга катта талаб бор. |