Мақола топилди: 12 та
1. | "Қувватбахш" ичимликлар сотиш тақиқландими? Бундай ичимликларни кўпроқ ёшларимиз истеъмол қилаётгани, энг ачинарлиси, улар орасида мактаб ўқувчилари сони ортиб бораётгани аниқланди. Натижаларга эътибор берадиган бўлсак, қувват берувчи ичимликларни татиб кўрган ўқувчилар 60 фоиз, уни “шунчаки қизиқиш учун” истеъмол қилганлар 35 фоизни ташкил этади. |
2. | "Миллий тикланиш" партиясида раис ўзгарди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши раислигига шу кунгача партия вилоят кенгаши девони раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ғайратжон Ғофуржонович Тўйчибоев номзоди илгари сурилди ва у бир овоздан маъқулланди. |
3. | НамДУ ректори янги лавозимга сайланди Наманган давлат университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор Улуғбек Илясович Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси этиб сайланди. |
4. | Сайловлар яқин: "Миллий тикланиш" партияси синовларга тайёрми? Сайловларда муносиб ўринларга эга бўлиш, халқимизнинг ишончи ва меҳр-муҳаббатини қозониш учун уларни баландпарвоз гаплар ва қуруқ ваъдалар билан эмас, балки ҳозирданоқ амалий ишларимиз орқали рози қилишимиз муҳим аҳамият касб этади. |
5. | O'zLiDeP Наманганда нималарга эриша олди? Президентимиз томонидан жуда жиддий эътибор қаратилаётган ҳудудлардаги инвестиция йўналишида маҳаллий тадбиркор ва фермерлар олдида турган муаммолар, сунъий тўсиқ ва ғовлар жойида ўрганилди ва ҳал этиш чоралари кўрилди. Лекин мазкур йўналишдаги ишлар самараси ҳали етарли даражада эмас, бу борадаги партиявий тузилмалар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. |
6. | Янгиқўрғонда одамлар митингга чиқди: тиббий хизматлар бепул бўлиши керак-ми? "Адолат" партияси фаоллари томонидан аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда барча даражада кўрсатилаётган тиббий хизматларни барча қатламлари учун бир хил - бепул амалга ошириш кераклиги бугунги кунни ўзи тақозо этаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. |
7. | "Миллий тикланиш" сайлов арафасида ғалвирни сувдан кўтарди Бугун юртимизда бир нечта сиёсий кучларнинг фаолият кўрсатаётгани жамиятда соғлом рақобатни вужудга келтириб, уларни чинакамига курашга чорламоқда. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси бу жараёнда фаол иштирок этиб, эл назарида бўлишга, чин маънода халқ ишонган партияга айланишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Бунга эришиш учун аввало, партия давр шиддатига ва бугунги кун талабига мос ҳолда иш олиб бориши керак. |
8. | ПАРТИЯ НАМАНГАНДА МИТИНГ УЮШТИРДИ: мақсадимиз – хориждаги юртдошларимиз ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш “Миллий тикланиш” партияси томонидан хорижда тирикчилик ташвишида яшаётган ҳамюртларимиз билан доимий алоқани йўлга қўйиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатлаш, хорижда ўқиётган Ўзбекистон ёшлари билан узвий ва яқин алоқани таъминлаш бўйича тизимли ва доимий чоралар амалга оширилади. |
9. | ЁНИБ ИШЛАШИМИЗ КЕРАК, ШУНДА НАТИЖА БЎЛАДИ! “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлажак сайловлар аввалгиларидан тубдан фарқли ўлароқ ўта қизғин ва баҳс-мунозаралар, партияларарор тортишув ва кескин рақобат муҳити остида кечиши кутилмоқда. Сиёсий жараёнларда тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллик билан натижадор олиб борилишида сиёсий партиялар қошидаги “Ёшлар қаноти”нинг ўрни муҳим аҳамият касб этади. |
10. | Партиянинг аҳди қатъий: "Миллий тикланиш" ўз сўзидан қайтмайди! "Миллий тикланиш" партияси "парламентни “халқ уйи”га, депутатларни халқимизнинг фидойи хизматчисига айлантириш”ни амалда таъминлашни асосий вазифаларидан бири, деб билади. Чунончи, парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатларини, энг аввало, ўз сайловчилари билан доимий ва узлуксиз алоқасини йўлга қўйиш чоралари кўрилади. |
11. | Ўзбекистон ва Иттифоқ: Кузатувчиликнинг фойда ва зарари нимада? Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар учун Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида "кузатувчи давлат" мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқми? Кузатувчиликнинг фойда ва зарарлари нималарда ўз аксини топади? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Акмал Бурхонов билан суҳбатимиз айни шу ҳақида бўлди. |
12. | Сайловчилар номзодимизни қўллаб-қувватлашига ишонамиз Бугунги кунда бутун юртимиз бўйлаб уй-жойлар қурилиши ҳажми ошган бўлсада, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қамраб олгани йўқ. Президентликка номзод Мақсуда Ворисова ўз сайловолди дастурида оғир ижтимоий ахволдаги оилаларни ижтимоий турар-жойлар билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бундай уй-жойлар учун имтиёзли ипотека кредити бериш амалиётини такомиллаштириш таклифи илгари сурилган. |