Мақола топилди: 81 та

1.Президент ташаббуси амалда: Раҳбарлар ўзи ўқиган мактабларга китоб совға қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталиб, «Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади», дея таъкидлади.


2.Ёшлар иттифоқи раиси ўқиган мактабига китоблар совға қилди

Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши раиси Абдулазиз Мўминов ўзи ўқиган 5-мактабига жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларини тақдим этди.


3.Ҳокимлик менсимаётган аҳоли мурожаати ечимига Олий Мажлис депутати киришди

Наманган шаҳар ҳокимлигига қилинган мурожаатлар ҳеч қандай натижа бермади. Оқибатда мазкур икки қаватли турар-жой биносида яшовчи фуқаролар Олий Мажлисга нома йўллади.


4.Наманганни энг китобхон вилоятга айлантирамиз!

Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тўла қўллаб-қувватланиб, айни пайтда улар ўзлари таҳсил олган мактабларга китоблар туҳфа этмоқда.


5.Сенатор ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди

Наманган шаҳридаги “Истиқлол текстиль дизайн” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси Бахтиёр Умаров ҳам “Китоб акцияси”га ўз ҳиссасини қўшди.


6."Қувватбахш" ичимликлар сотиш тақиқландими?

Бундай ичимликларни кўпроқ ёшларимиз истеъмол қилаётгани, энг ачинарлиси, улар орасида мактаб ўқувчилари сони ортиб бораётгани аниқланди. Натижаларга эътибор берадиган бўлсак, қувват берувчи ичимликларни татиб кўрган ўқувчилар 60 фоиз, уни “шунчаки қизиқиш учун” истеъмол қилганлар 35 фоизни ташкил этади.


7.Сенатор "Саховат" уйига борди

Наманган муҳандислик-технология институти ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги “Миллий тикланиш” партияси гуруҳи раҳбари, профессор Одилжон Маматкаримов 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Наманган “Саховат” кекса ва ногиронлар учун интернат уйига борди.


8.Беш ташаббус - беш имкон: Уйчида ёшлар форуми

Уйчида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси, туман ҳокимлиги ва Халқ демократик партияси вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Эзгу ғоядан-эзгу мақсад сари!” шиори остидаги “Беш ташаббус - беш имкон!” номли ёшлар форуми ўтказилди.


9."Миллий тикланиш" партиясида раис ўзгарди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши раислигига шу кунгача партия вилоят кенгаши девони раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ғайратжон Ғофуржонович Тўйчибоев номзоди илгари сурилди ва у бир овоздан маъқулланди.


10.Депутат ҳокимларни кескин танқид қилди

- Ҳокимлар Халқ депутатлари кенгашининг раиси бўлгани учун Кенгашга таъсир кўрсатиб, қарорни чиқартириб, хоҳлаган пайтда фермердан ерни тортиб олиб қўйиши, хоҳлаган пайтда қайтариб бериш ҳолатлари кузатилмоқда, - деди Шуҳрат Ёқубов.


11.Наманган тумани ҳокими ўзгарди

Садриддин Зокирович Мўминов 1970 йилда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1991 йили Тошкент халқ хўжалиги институтини молия-кредит йўналиши бўйича тамомлаган. Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси.


12.Сайловлар яқин: "Миллий тикланиш" партияси синовларга тайёрми?

Сайловларда муносиб ўринларга эга бўлиш, халқимизнинг ишончи ва меҳр-муҳаббатини қозониш учун уларни баландпарвоз гаплар ва қуруқ ваъдалар билан эмас, балки ҳозирданоқ амалий ишларимиз орқали рози қилишимиз муҳим аҳамият касб этади.


13.O'zLiDeP Наманганда нималарга эриша олди?

Президентимиз томонидан жуда жиддий эътибор қаратилаётган ҳудудлардаги инвестиция йўналишида маҳаллий тадбиркор ва фермерлар олдида турган муаммолар, сунъий тўсиқ ва ғовлар жойида ўрганилди ва ҳал этиш чоралари кўрилди. Лекин мазкур йўналишдаги ишлар самараси ҳали етарли даражада эмас, бу борадаги партиявий тузилмалар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. 


14.Наманган туманининг собиқ ҳокими раҳбарлик лавозимига тайинланди

Наманган тумани ҳокими лавозимида ишлаган Шуҳрат Абдулхаевич Давронов Наманган вилояти “Сувоқава” давлат корхонаси бошлиғи этиб тайинланди.


15.Партия очиқ мулоқоти: Наманганда кулолчилик ривожланадими?

Чуст туманида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ҳамда “Ҳунарманд” уюушмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Миллий ҳунармандчилик - миллат фахри!” мавзусида ҳунармандлар билан очиқ мулоқот (дебат) ўтказилди.


--> -->