Мақола топилди: 9 та

1.Наманганни энг китобхон вилоятга айлантирамиз!

Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тўла қўллаб-қувватланиб, айни пайтда улар ўзлари таҳсил олган мактабларга китоблар туҳфа этмоқда.


2.Партия сайёр қабули: Уйчида тўпланиб қолган муаммоларга ечим топилди

- Маҳалламизда яхши ниятлар билан қурилган намунавий турар-жойларда яшаш тарзини номига муносиб, деб бўлмайди. Негаки, қурилиш фирмаси томонидан коттежларга сифатсиз тортилган ичимлик суви тармоқлари носоз ҳолатга келиб қолган. Сув чиқиб кетиши оқибатида кўчаларимиз чўкиб бормоқда. Дардимизни эшитадиган, муаммоларга дадил ечим топадиганлар топилмаяпти. Бу борада “Миллий тикланиш” партиясидан умидимиз катта, - деди “Оқтош” МФЙ оқсоқоли Юсуфжон Собиров.


3.Саводни қачон ислоҳ қиласиз, жаноб "Либерал"чилар!?!

Ўз-ўзидан ҳақли савол туғилади: “Ислоҳот” сўзини тўғри ёзишни билмайдиган, уни “ислоҳит” дея нотўғри ёзадиган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан қандай қилиб “изчил ислоҳотлар”ни, мамлакатимизнинг “ёрқин келажаги”ни кутиш мумкин!?!...


4.Наманганда депутатликка номзод маъмурий жавобгарликка тортилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Наманган шаҳридаги “32-Исфархон” сайлов округидан номзоди кўрсатилган Зокиржон Ходжаев 2019 йил 3-4 декабрь кунлари Наманган шаҳридаги номзоди қўйилган “Ҳақиқат” ва “Марғилон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшовчи сайловчилар билан учрашиб, сайлов куни унга овоз беришлари учун уларга озиқ-овқат маҳсулотларини текин тарқатиб, сайловолди ташвиқотини олиб борган.


5.Наманган вилоятида сайлов натижалари маълум қилинди

Шу йил 22 декабрь куни бўлган муҳим сиёсий тадбир - вакиллик органларига сайловларнинг дастлабки натижалари бўйича вилоят сайлов комиссияси расмий маълумотларни ошкор қилди. Наманганда рўйхатга олинган сайловчиларнинг 76,1 фоизи сайловларда иштирок этди.


6.Актёр Ёқуб Аҳмедов депутатликка сайланди

22 декабрь куни Наманган шаҳридаги “21-Марғилон” сайлов округида бўлиб ўтган сайловда кўпчилик  сайловчилар “Миллий тикланиш” партияси фаоли, актёр ва тадбиркор Ёқуб Аҳмедовга ишонч билдирди.


7.Ўзбекистон ва Иттифоқ: Кузатувчиликнинг фойда ва зарари нимада?

Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар учун Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида "кузатувчи давлат" мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқми? Кузатувчиликнинг фойда ва зарарлари нималарда ўз аксини топади? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Акмал Бурхонов билан суҳбатимиз айни шу ҳақида бўлди.


8.Сайловчилар номзодимизни қўллаб-қувватлашига ишонамиз

Бугунги кунда бутун юртимиз бўйлаб уй-жойлар қурилиши ҳажми ошган бўлсада, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қамраб олгани йўқ. Президентликка номзод Мақсуда Ворисова ўз сайловолди дастурида оғир ижтимоий ахволдаги оилаларни ижтимоий турар-жойлар билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бундай уй-жойлар учун имтиёзли ипотека кредити бериш амалиётини такомиллаштириш таклифи илгари сурилган.


9.Қадриятларга таянган тараққиёт

Президентликка номзод  Алишер Қодировнинг сайловолди дастуридан ўрин олган халқчил ғоялар яъни, миллий урф-одат, анъаналар, шаклланган қадриятларга ҳурматсизлик учун жавобгарлик, эҳсон, хайрия, ҳомийлик, закот каби қадриятларни қўллаган фуқароларни рағбатлантириш, давлат мукофотларига тавсия этиш, таълим сифатини яхшилаш,  тиббиёт тизимини янги босқичга кўтариш, ҳар бир соҳа учун шароитлар кўламини кенгайтириш масалаларига катта эътибор қаратгани сайловчиларга ғоят маъқул бўлганини уларнинг кайфиятидан, билдираётган фикр-мулоҳазаларидан ҳам билса бўлади.


--> -->