Тиббиёт
-
Наманган шаҳрида коронавирус билан касалланганларнинг барчаси соғайди. Беморларнинг жами сони 155 киши бўлиб, улардан 4 нафари вафот этган. Наманган бу кўрсаткич бўйича мамлакатда Тошкент шаҳридан кейинги иккинчи ўринда турибди. Ўзбекистонда тожли вирусга чалинган илк бемор билан боғлиқ ўлим ҳам гуллар шаҳрида рўй берганди.
-
Шифокорликни дилиган туйган Солижон Жалилович Мўминов тиб илми асосчиси ҳазрат Ибн Сино издошлари қаторида туриб, амалиёт билан илмий-тадқиқотни бирга олиб бориб, фан номзоди деган илмий даражага эга бўлди. Устозларидан ташкилотчилик ва ташаббускорлик хислатларини ҳам ўзлаштириб, чинакамига камолот касб этди.
-
Наманган вилоятида коронавирусга чалинган 7 нафар бемор буткул соғайди. Улар айни дақиқаларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан реабилитацияга кузатилди.
-
Ўтган 2 ой ичида Наманган вилоятида 250дан ортиқ фуқаро коронавирус инфекциясига чалинди. Ҳозирги вақтгача тожли вирусга қарши кўрилган изчил чоралар, айниқса, заҳматкаш шифокорларнинг тинимсиз меҳнатлари натижасида касалликка йўлиққанларнинг 92 фоизини даволашга эришилди. Лекин, бундан бир зум ҳам хотиржамликка берилмаслик керак.
-
Ўз касбига содиқ, фидойи шифокорларимизнинг астойдил саъй-ҳаракатлари билан мамлакатимизда коронавирус инфецсиясини юқтириб олган беморларни соғайтиришда юқори натижаларга эришилмоқда. Айни пайтда шифохоналардан қувончли хабарлар келиб турибди.
-
54 ёшли беморнинг шу кунгача кунлик аҳволи мамлакатимиздаги мазкур соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассис шифокорлари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб келинган. Аммо...
-
Бугун ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида яна бир фуқарони, "долларфуруш"лиги айтилаётган 46 ёшлар чамасидаги одамни коронавирусга чалингани сабабли вафот этгани ҳақида тарқалган хабарлар қанчалик рост? Бунга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси аниқлик киритди.
-
Бемор узоқ йиллар давомида қандли диабет, сурункали ўткир юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликлар билан даволаниб келган. Бугун - 2020 йил 27 март куни тонгда соат 4:30да шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган.
-
Биз сизлардан тиббиёт ходимлари томонидан берилаётган маслаҳатларга, тавсияларга амал қилишингизни, зарурат бўлмаган ҳолларда кўчага чиқмасликни, ўзингиз ва оила аъзоларингизда касалликнинг бирор аломати сезилганда, хонадонингизга 103 телефон орқали тез тиббий ёрдам шифокорларини чақиришингизни сўраймиз, - дейди вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи ўринбосари Давлатали Қосимов.
-
Коронавирус инфекциясининг юқиш омилларидан эҳтиёт бўлиш заруриятини асло унутмаслик керак. Ҳар бир инсон касалликдан ўзини муҳофаза қилиш билан яқинларини, маҳаллани, меҳнат жамоаси ва таълим муассасасини коронавирус инфекциясидан асраган бўлади. Тиббиёт ходимлари билан бутун жамоатчиликнинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракати азиз ватанимизни, унинг меҳнаткаш аҳлини ўта юқумли ва мудҳиш оқибатлар келитириб чиқарувчи касалликдан ҳимоялашнинг муҳим шарти эканлигини асло ёддан чиқармаслик лозим.