Тиббиёт
-
Коронавирус инфекциясининг юқиш омилларидан эҳтиёт бўлиш заруриятини асло унутмаслик керак. Ҳар бир инсон касалликдан ўзини муҳофаза қилиш билан яқинларини, маҳаллани, меҳнат жамоаси ва таълим муассасасини коронавирус инфекциясидан асраган бўлади. Тиббиёт ходимлари билан бутун жамоатчиликнинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракати азиз ватанимизни, унинг меҳнаткаш аҳлини ўта юқумли ва мудҳиш оқибатлар келитириб чиқарувчи касалликдан ҳимоялашнинг муҳим шарти эканлигини асло ёддан чиқармаслик лозим.
-
Бугун ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида коронавирус қайд этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқатилди. Мазкур хабарлар тарқатилаётганлиги тарқатилаётган ёлғон хабарлар юзасидан "Namangan24.uz” сайти Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти билан боғланди.
-
Бу жаҳон тиббиёти илғор усул ва услубларини вилоятимиз тиббиётида қўллашга астойдил интилаётган нейрожарроҳ Сайдулло Шарифбоевнинг изчил саъй-ҳаракатларининг самарасидир. Шу тариқа, нафақат Наманган, балки, Ўзбекистон тиббиётининг жарроҳлиги тарихида илк марта бош мияда олиб борилган нейроэндоскопик амалиёт муваффақиятли чиқди.
-
Афсуски, беморнинг яқинлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар кундан кунга кўпайиш билан бирга, уларнинг зўравонликлари шифокорлар соғлиғининг қайта тиклаб бўлмас даражасигача ҳам етишига сабаб бўлмоқда. Бу эса соҳа ходимлари ҳимоясини ҳар қачонгидан-да янада кучайтириш, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан айбдорларга кескин чоралар кўришни, бундай ҳолатларга муросасиз бўлишни кун тартибига қайта қайта қўймоқда.
-
Қўшма факультет Наманган олий таълими тарихида янги саҳифа очди. Биз илк бора тиббиёт соҳасида мутахассислар тайёрлай бошлаймиз. Бугунги кунда вилоятимизда жадал ривожланиб бораётган тиббиёт соҳасида замонавий билимларга эга мутахассисларга катта талаб бор.
-
Президентимиз табрикномасида Наманган тиббиёти шундай эътироф этилди: Нафақат пойтахтимиз, балки Наманган, Хоразм, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё ва бошқа вилоятларда кардиожарроҳликка оид энг мураккаб амалиётлар, етакчи марказларимизда буйрак ва жигар, ўзак ҳужайра трансплантациялари муваффақиятли бажарилаётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.
-
Вакциналар ёрдамида 5 ёшгача бўлган деярли 3 миллион болани ўлим хавфидан сақлаб қолиш мумкин. Иммунизация келаси авлодлар учун аҳоли саломатлигини сақлашга қилинган энг яхши муваффақиятли ва иқтисодийт жиҳатдан фойдали инвестиция саналади.
-
2 соату 30 дақиқа давом этган операция давомида Наманган шаҳрида яшовчи 37 ёшли Барно Мусабоевага донор - отаси Собиржон Мусабоевнинг бир буйраги трансплантация қилинди. Уларнинг ҳолати қониқарли.
-
Покистонлик тиббиётчиларнинг юртимизга ташрифидан кўзланган мақсад Наманган шаҳрида инвестиция лойиҳалари асосида 8 миллион долларлик ҳажмдаги тиббиёт марказини ишга туширишга тайёргарлик кўришдан иборат. Яқин орада Наманган шаҳрида яна бир янги тиббиёт маркази пайдо бўлади.
-
Юртимиз тинчлиги ва хафсизлиги, фуқароларнинг осойишта ва фаровон ҳаёти учун масъул ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан аҳоли саломатлигига раҳна солувчи, сифати кафолатланмаган дори-дармон воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кириш ҳолатларига қарши самарали кураш чора-тадбирлари кўрилмоқда.











.jpg)


