Мақола топилди: 8 та

1.Қардош Туркия Ҳотам Мамадалиев нигоҳида!

Кўргазмадаги фото намуналарда ўзбек журналистларининг нигоҳига муҳрланган Туркия манзараларини кўришимиз мумкин. Қувонарлиси, фотосуратлар орасида наманганлик талантли фотожурналист, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Наманган вилоятидаги фотомухбири Ҳотам Мамадалиев томонидан тақдим этилган фотосуратлар ҳам ўрин олган.


2.Шўрқўрғонда "Халқ кутубхонаси" ўз фаолиятини бошлади

Шўрқўрғонни – Шеърқўрғон, шоирлар қишлоғи сифатида донғи кетган. Қишлоқнинг Ўктам Мирзо, Санобар Бобоназарова, Тўхтахон Раҳимова, Ўктамой Холдорова, Дилором Сотиболдиева, Носиржон Жўраев каби таниқли ижодкорлари, Одилжон Ҳамробеков сингари машҳур спортчилари, ифтихорлари қаторига энди маърифатпарвар тадбиркорлари қўшилмоқда.


3.Президент Ўзбекистон аҳлини Ҳайит билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади.


4.Ёшлар кўпроқ телеграм каналларни кузатмоқдами?!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов бугунги кунда барча ҳақиқий интернет маконини ўз танасида ҳис қилаётгани ҳақида гапиргани диққатимизни тортди. Унинг ҳозирда телеграм каналларга алоҳида эътибор бериш керак, чунки кўпчилик ёшлар янгиликларни айнан телеграмдан ўқиётгани, масалан, раҳбарларнинг ўзини эмоционал тарзда тутган ҳолатлари айнан телеграм каналларда тарқалаётгани ҳақидаги таъкидлари ўринли, албатта.


5.ЁНИБ ИШЛАШИМИЗ КЕРАК, ШУНДА НАТИЖА БЎЛАДИ!

“Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлажак сайловлар аввалгиларидан тубдан фарқли ўлароқ ўта қизғин ва баҳс-мунозаралар, партияларарор тортишув ва кескин рақобат муҳити остида кечиши кутилмоқда. Сиёсий жараёнларда тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллик билан натижадор олиб борилишида сиёсий партиялар қошидаги “Ёшлар қаноти”нинг ўрни муҳим аҳамият касб этади.


6.Наманган гилоси дунё бозорига чиқмоқда

Сахий заминимиз боғларида гилос пишиб етилди. Қуёш нуридан ранг ва таъм олган Наманган гилосларини ташқи бозорга чиқариш бошлаб юборилди. Ўтган йили жаҳон бозорига экспорт қилинган Тўрақўрғон гилослари Буюк Британия пойтахти - Лондон шаҳридаги нуфузли супермаркетларда эътироф этилган ҳолда сотилганди. Бу ҳақида ҳатто Фейсбукдан фойдаланувчи кўплаб англияликлар ёзишганди.


7.Ҳар бир наманганликка ишонч ва руҳ берган ташриф

Кескин танқидга учраган Бунёдкор маҳалласида ерларни текислаш, электр тармоқлари тортиш, ободонлаштириш ишлари авжига чиқди. Узоқ йиллар давомида фойдаланишда бўлган чиқиндихона ёпиладиган, маҳалла фуқаролар йиғини идораси эса қайтадан қуриладиган бўлди. Энг асосийси, маҳалланинг кўп йиллик муаммоси -  тоза ичимлик суви келтирилади. 3 гектар жойда кичик саноат зонаси ташкил этиш, унда камида 10 та корхона очиш, 12 минг аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллада минг киши ишли бўлиши кўзда тутилмоқда.


8.Шавкат Мирзиёв "Навбаҳор" ишқибозларини алоҳида эътироф этди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев Наманган вилояти сайловчилари билан “Юксалиш” массивида ўтказган учрашувида “Навбаҳор” жамоаси мухлислари, машҳур футболчимиз Одил Аҳмедов ҳақида фикр билдириб, Наманган шаҳрининг Давлатобод туманини спорт шаҳарчасига айлантириш таклифини берди.


--> -->