Мақола топилди: 16 та

1.Сенатор "Саховат" уйига борди

Наманган муҳандислик-технология институти ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги “Миллий тикланиш” партияси гуруҳи раҳбари, профессор Одилжон Маматкаримов 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Наманган “Саховат” кекса ва ногиронлар учун интернат уйига борди.


2.Президент Ўзбекистон аҳлини Ҳайит билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади.


3.Наманганлик тадбиркорлар қийналган оилаларга меҳр улашмоқда!

Саховатпеша инсонлар, мард тадбиркорлар очган фонд ҳисобига кимдир маблағ туширяпти, кимдир пластик картасидан пул ўтказди, яна  кимдир озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келди. Волонтёрлар ва транспорт воситаларини ажратганлар ҳам бўлди. Шу ташаббус бошлангандан бери ўтган 3 кунда 200 миллион сўмдан ошиқ пул ва 300 миллион сўмликдан кўпроқ озиқ-овқат маҳсулотлари йиғилди.


4.Президент қарори: Рамазон ойи 24 апрелдан бошланади

2020 йил, 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Рамазон ойининг карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, уй шароитида, оила даврасида ўтказилиши учун зарур шароитлар яратилиши белгилаб берилди.


5.Алишер Усмоновнинг издоши 50 хонадонни оталиққа олди

Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишда имкон қадар ўзимизнинг хайрия ишларимиз билан иштирок этмоқдамиз. "Ёшлар - келажагимиз" жамғармасининг имтиёзли кредитидан фойдаланиб, ишлаб чиқариш фаолиятини намунали йўлга қўйган йигит-қизлар ҳам ташаббус билан чиқишмоқда. "Биздан нима ёрдам, қандай хизмат бор. Маблағимиз ва озиқ-овқат маҳсулотларимиз билан кўмак беришга тайёрмиз", дейишяпти.


6.Алишер Усмоновдан навбатдаги ҳотамтойлик: Ҳар бир оилага 2,5 миллион сўм!

Келиб чиқиши наманганлик бўлган таниқли тадбиркор ва миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистон халқига навбатдаги инсопарварлик саховатини кўрсатди. У вилоятимиз аҳолисига 2 миллиард 500 миллион сўм хайрия қилди.


7.Наманган вилояти ИИБ тизимида муҳим кадр тайинлови амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Хусусан, Наманган вилояти Чортоқ тумани ички ишлар бўлимига ҳам янги раҳбар тайинланган.


8.Яхшиларга ёндашиб: Уламо Ҳорунхон домла Аюбхонов 80 ёшда!

Ҳорунхон ҳожи ота умр йўлдоши Раҳимахон ҳожи она Мусохонова билан 8 фарзандни вояга етказган Ҳорунхон ҳожи домла ҳозирда турмуш ўртоғи билан 70дан ортиқ набира ва эваралари даврасида кексалик гаштини сурмоқдалар. Уларнинг 57 йилдан буён кечираётган аҳил ва тотув ҳаётларига кўпчилик ҳавас билан қарайди. Пенсия пулларини газета ва китоблар улашишга ва эҳтиёжманд оилаларни қўллашга сарфлайдилар.


9.Водий вилоятлари ҳокимлари: 2020 йилда ким, қандай ишлади?

Бу йилдан бошлаб, Ўзбекистон тарихида илк бор барча туман, шаҳар ва вилоят ҳокимлари 2020 йил давомида қилган ишлари ва 2021 йил учун белгиланган режалари бўйича халқ олдида мурожаатнома ўқиб эшиттиришди. Водий вилоятлари ҳокимлари ҳисоботларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимларининг рейтингини тузишга қарор қилдик.


10.Келажакка эътиборнинг янги босқичи

2021 йилдан олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сонини камида 25 фоизга етказилиши ва эҳтиёжманд оилалар қизлари учун давлат грантларини 2 баробарга кўпайтирилиши эртанги кун эгалари бўлмиш билимли ёшларни ҳар жиҳатдан рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоя қилиш, жамиятда муносиб ўринларни эгаллашларига янада кенгроқ имкониятлар яратади.


11."Hududgaz Namangan": Суюлтирилган газ тизимининг бир кунлик иши қандай самара берди?

Наманган вилоятида “Маҳаллабай” бўйича ишлаш механизми ташкил этилган бўлиб, эндиликда ҳар бир маҳалла кўчалари бир куннинг ўзидаёқ суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. Хусусан, шу йилнинг 13 август куни вилоятдаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан жами 231,6 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиб, 2550 нафар истеъмолчига ID карталар тарқатилди. Эҳтиёжманд оилаларга 27 дона маиший газ баллонлари берилди.


12."Hududgaz Namangan": Суюлтирилган газ таъминотида бугун нималарга эътибор қаратилди?

шу йилнинг 16 август куни вилоятдаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан жами 190,5 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиб, 3755 та аҳоли хонадонларига ID карталар тарқатилди. Эҳтиёжманд оилаларга 30 дона маиший газ баллонлари етказиб берилди.


13.Президент Фармони: Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилди

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил 17 август куни "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонга имзо чекди.


14.Наманганда умумхалқ ҳашарида 1 миллионга яқин киши иштирок этди
Ҳашар давомида 1 603 гектардаги майдонлар ободонлаштирилди, 762 тонна чиқиндилар чиқариб ташланди. 461 километр бўйлаб ариқ ва лотоклар тозаланди, 672 та қабристон ва 30 та муқаддас зиёратгоҳ обод қилинди. 804 144 дона дарахт ва кўчатларга шакл берилиб, оқлаш ишлари бажарилди. Эҳтиёжманд 1 191 та оиланинг 25 932 м2 уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди. 1 211 та хонадон, 393 нафар ногиронлиги бор ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди.

15.Косонсойда 11 миллиардга қандай муаммолар ҳал этилди?

Республика ишчи гуруҳининг Наманган вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан энг оғир ҳудуд ҳисобланган Косонсой туманидаги фаолияти давомида “Оққўрғон тажрибаси” асосида 59 та маҳаллада уйма-уй, хонадонма-хонадон юрилиб, аниқланган ҳар бир масалага ечим изланди.


--> -->