Мақола топилди: 22 та
1. | Сайёр қабуллар: Одамлар давлатдан розими? Шу йилнинг 1 майига қадар Президент Администрацияси, Олий Суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Марказий Банк ҳамда давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоят секторлари раҳбарларининг ҳудудларда сайёр қабуллари ўтказилмоқда. |
2. | "Адолат" кубогида кимлар ғолиб бўлди? Тўрақўрғон тумани шарафини ҳимоя қилган ёш курашчиларнинг барчаси финал йўлланмасини қўлга киритганлигига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Амалда эса бироз бошқача бўлди, яъни тўрақўрғонликларнинг рақиблари ҳам ўзларининг анойи эмасликларини кўрсатдилар. |
3. | МИБ масъули Наманганда: Сайёр қабулда муаммоларга ечим топилдими? Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари Музаффар Эминович Эгамбердиев шу йилнинг 24-25 апрель кунлари Наманган вилоятида сайёр қабул ўтказди. |
4. | Беш ташаббус - беш имкон: Уйчида ёшлар форуми Уйчида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси, туман ҳокимлиги ва Халқ демократик партияси вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Эзгу ғоядан-эзгу мақсад сари!” шиори остидаги “Беш ташаббус - беш имкон!” номли ёшлар форуми ўтказилди. |
5. | "Барлос"да мудҳиш қотиллик: Суд раиси нима дейди? 25 ёшли йигитнинг жирканч жиноятга қўл ургани жамоатчиликни жиддий ташвишга соладиган ҳолат. У спиртли ичимлик дўконида тортишиб, бир кишини ўлдирди ва иккинчисига нисбатан суиқасд содир этса-ю бунга маҳалла-кўй, профилактика инспектори, жамоатчилик бефарқ қараса? |
6. | МИБ раҳбарининг сайёр қабули Наманганда қандай ўтди? Сайёр қабулда Сирдарё вилоятида жойлашган "Меридиан Ҳамкор савдо" фирмасидан 91 миллион қарздорликни ундириш юзачидан мурожаат йўлладим, - дейди Акмалжон Муқимов. - Мурожаатим Бюро директори томонидан тингланиб, ижобий ҳал этилиши юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берилди, ижроси алоҳида назоратга олинди. |
7. | МИБнинг Чортоқда сайёр қабули: 345 миллион сўм қарздорлик муаммоси ҳал этилди Бош прокуратура ҳузуридаги Мажубрий ижро бюроси директорининг ўринбосари Содиқжон Бердиалиев Чортоқ туманида вилоят аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди. |
8. | "Озодлик"нинг навбатдаги иғвоси: Мингбулоқда нима бўлган эди? “Озодлик” сайтида номи келтирилган Шаҳноза Расулова ва Нигора Самиева, улар номидан “катта тадбирда гўё биз ногиронларга янги уй топширишдию, аслида эса эски уйга олиб келиб, тиқиб қўйишди” деган гапнинг ғирт бўҳтон эканини таъкидлашди. |
9. | Баҳринисо Бобоева Осиё чемпиони: Энди навбат Олимпия ўйинларига! Мусобақада 50 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, наманганлик Баҳринисо Бобоева Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, Осиё чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди. |
10. | Партия сайёр қабули: Уйчида тўпланиб қолган муаммоларга ечим топилди - Маҳалламизда яхши ниятлар билан қурилган намунавий турар-жойларда яшаш тарзини номига муносиб, деб бўлмайди. Негаки, қурилиш фирмаси томонидан коттежларга сифатсиз тортилган ичимлик суви тармоқлари носоз ҳолатга келиб қолган. Сув чиқиб кетиши оқибатида кўчаларимиз чўкиб бормоқда. Дардимизни эшитадиган, муаммоларга дадил ечим топадиганлар топилмаяпти. Бу борада “Миллий тикланиш” партиясидан умидимиз катта, - деди “Оқтош” МФЙ оқсоқоли Юсуфжон Собиров. |
11. | Наманганда сўконғич ҳоким жавобгарликка тортилди Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев фермер хўжаликлари раҳбарларини кузги-қишки агротехник тадбирлар йиғилиши чоғида ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани учун Наманган вилояти маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди. |
12. | Унвон, машина, уй: Ўзбекистонда чемпионлар шундай эъзозланади! Шавкат Мирзиёев эришган ажойиб ғалабаси муносабати билан Муроджонга табрик йўллади. “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотлади. Чустлик чемпионга Президент совғаси сифатида Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ва “Трекер“ автомобилининг калити тантанали тарзда топширди. |
13. | Ўзбекистоннинг "Иттифоқ"қа қўшилиши халқимизга нима беради? Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашув аҳамиятли ҳисобланади. Иттифоққа қўшилишимиз аграр маҳсулотларимизни Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига божхона тўловларисиз экспорт қилиш имкониятини берадики, бу катта миқдорда қўшимча фойда кўришимизга сабаб бўлади. |
14. | Ўзбекистон ва Иттифоқ: Кузатувчиликнинг фойда ва зарари нимада? Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар учун Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида "кузатувчи давлат" мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқми? Кузатувчиликнинг фойда ва зарарлари нималарда ўз аксини топади? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Акмал Бурхонов билан суҳбатимиз айни шу ҳақида бўлди. |
15. | Наманганда 80 минг ўқувчи қатнашган онлайн-танлов ғолиблари аниқланди Президентимизнинг Беш ташаббуси доирасида «Энг яхши чолғу ижрочиси», «Энг яхши рассом», «Энг яхши хонанда», «Энг яхши ижодкор», «Энг яхши спортчи», «Энг яхши дастурчи», «Энг яхши китобхон», «Она тили миллат руҳи», «Ёш китобхон», «Китоб –маънавият калити» йўналишларидаги онлайн-танловда барча шаҳар ва туманлардан 80 мингдан зиёд ўқувчи ва педагоглар қатнашди. Улар орасидан 22 минг 604 нафар ўқувчи ва 425 нафар ўқитувчининг ижодий ишлари саралаб олинди. |