Мақола топилди: 19 та
1. | Она тилимизни қачон қадрлашни ўрганамиз? Қайтаётганда, бизнинг тайёранинг "дилбар келинлари" ҳам "Ассалому алайкум", "Хуш келибсиз" дея ўзбекча кутиб олишларини жуда истадим. Афсуски, улар хорижликлар тугул ўзимизникиларга ҳам одатдагидек "Здравствуйте!, Добро пожаловать" жумласини ишлатишди. |
2. | Ҳайитга муносиб туҳфа: "Ҳидоя" талабалари янги бинода! “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларга қулай шароитларни ҳозирлаш мақсадида қисқа фурсатларда 10 миллиард сўм маблағ эвазига янги, замонавий, муҳташам, кўркам ўқув биноси, мажлислар зали, спорт залидан иборат муҳташам мажмуа Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида қад ростлади. |
3. | Президент мактабига синовлар бошланди Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуаси муҳташам спорт залининг баланд деворига видеопроектор воситасида нурли соат рақамлари 09:00 ни кўрсатиши билан имтиҳон бошлангани эълон қилинди. |
4. | Хавотир: Блогер Наманганда қўзғолон кўтармоқчими? Афтидан блогеримиз узоқроқдан (хориждаги “дўстлар”дан) “Юртда норозилик, ғалаён кўтариб жамияти тинчлигига раҳна соласан” деган жиддий буюртма олган кўринади. Акс ҳолда бу даражада даъваткорлик қилмасмиди? Халқнинг раҳбарларга нисбатан айтган эътирофи шунчалик энсасини қотирмасмиди? |
5. | Хушхабар: Наманган мактаблари республика рейтингида биринчи! Қувонарлиси, ҳудудлар бўйича миллий рейтингда Хоразм ва Навоий каби ҳудудларни ортда қолдирган Наманган вилояти халқ таълими тизими фахрли биринчи ўринда эътироф этилди. “Топ-20 талик”ка эса вилоятнинг 4 та мактаби киритилди. |
6. | Наманганда Россия билан ҳамкорликда тиббиёт факультети очилди Бугунги кунда 220 та давлат тиббиёт муассасаси ва 350га яқин хусусий шифохоналар фаолият олиб бораётган Наманган тиббиёти учун замонавий билимларга эга мутахассислар етишмаётганлиги кўзга ташланмоқда. Наманган давлат университетида ўз фаолиятини бошлаш арафасидаги бу факультет ана шу эҳтиёжни қондиришда муҳим аҳамиятга эга. |
7. | Креатив ёндашув: Ҳоким ёшлар билан инглиз тилида мулоқот қилди Ёшлар билан мулоқот бундай форматдаги учрашувлар учун илк бор тўлалигича инглиз тилида кечди. Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззоқов учрашувга келган ёшларни ўқишларида муваффақият тилаб, дунё тилига айланган инглиз тилини эгаллаш борасидаги интилишларига юксак баҳо берди. Бундай учрашувлар доимий тус олгани, келгусида бошқа йўналишларни эгаллаган истеъдод эгалари билан мулоқотлар ҳам ўтказилишини таъкидлади. |
8. | "Миллий тикланиш" фаоли ҳокимга маслаҳатчи бўлди Дилноза Зохидхоновна Азизова 1986 йил 28 январь куни Учқўрғон туманида зиёли оиласида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2008 йили Наманган давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Мутахассислиги – ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси. |
9. | Президент фармони: Каронавирусга қарши курашиш учун 10 триллион сўм сарфланади Фармонга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши 10 триллион сўм ҳажмдаги жамғарма тузилди. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди. |
10. | Халққа ҳамиша ҳамдам ҳаким Шифокорликни дилиган туйган Солижон Жалилович Мўминов тиб илми асосчиси ҳазрат Ибн Сино издошлари қаторида туриб, амалиёт билан илмий-тадқиқотни бирга олиб бориб, фан номзоди деган илмий даражага эга бўлди. Устозларидан ташкилотчилик ва ташаббускорлик хислатларини ҳам ўзлаштириб, чинакамига камолот касб этди. |
11. | Наманганда мактабгача таълим: Кеча, бугун ва эртага Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ҳилола Юсупова ўз сўзида мамлакатимизда янги жорий этилган бу тизимда қисқа фурсат ичида салмоқли ишларга қўл урилгани, биргина вилоятимизнинг ўзида сўнгги уч йил ичида болалар қамрови кўрсаткичи 26 фоиздан 56,7 фоизга чиққанлигини қайд этди. Бу ўз навбатида 1244 та мактабгача таълим ташкилотида фаолият юритаётган 22 мингдан зиёд педагог-тарбиячиларга янада масъулият юклайди. |
12. | "Зато"дан воз кечиш вақти келди! Ватани, аждодларидан ғурурланган одам ўз тилини ҳам ҳурмат қилиши керак. Қачонгача бекатни “астановка”, озиқ-овқат маҳсулотларини “продукта” деймиз? Аллақачон “зато”, “только” каби кундалик қўллашга одатланиб қолган сўзлардан воз кечишимиз керак эди. Тилга ҳурматни ҳаммамиз ўзимиздан, ўз оиламиздан бошлашимиз лозим. Менинг назаримда, тилимизга ҳурмат кўрсатишни қонун билан мустаҳкамланишини кутиш шарт эмас эди... |
13. | Тил яраси битмайди Ҳаётимизда хушмуомала, ширинсўз одамлар билан биргаликда сўзлашиш маданиятидан йироқ кимсалар ҳам учраб туради. Бу тоифадаги кишилар ўринсиз гап-сўзлари билан суҳбатдошининг дилига озор етказади. Шу ўринда халқимиз томонидан айтилган “Тиғ яраси битади, аммо тил яраси битмайди” деган мақолни эслашимиз ниҳоятда ўринли. |
14. | Карантин зонасида: Беморларимиздан бири ҳатто васиятнома ёзмоқчи бўлганди Беморларда хасталикдан кўра ваҳима баланд, қолаверса, уларнинг инжиқлигига кўникиш, саволларига қониқарли жавоб қайтариш лозим, айрим ношукур ва беписанд кимсаларга пандемиянинг аҳамиятини англатиш керак. Бир бемор келди, ўрта оғир даражада ва тушкунликда эди. Олдига кириб, шикоятини сўраганимда оқ варақ сўради ва васиятнома ёзмоқчи эканини билдирди. |
15. | Наманганда буюк аждодларимизнинг маънавий меросини ўрганиш қай аҳволда? Наманган муҳандислик-қурилиш институтида ўтказилган анжуманда буюк аждодларимиз моддий ва маънавий меросини ўрганиш ҳамда оммалаштириш соҳасида олиб борилаётган янги илмий тадқиқотлар ҳақида атрофлича илмий маълумотлар берилди. Ёшларни тарбиялашда аждодлар мероси, шарафли ҳаёт йўлини намуна сифатида сингдиришнинг янги инновацион усуллари, методлари тўғрисида таклифлар билдирилди. |