Мақола топилди: 58 та

1.Наманганлик шифокорлар жаҳонни забт этмоқда

Шифокорларимиздан иборат яна бир катта гуруҳ жаҳоннинг қатор давлатлари сари йўл олади. бу мақсадлар учун республика бюджетидан ўтган йилгидан деярли икки баробар кўп - 700 миллин сўм маблағ ажратилган. 


2."Адолат" кубогида кимлар ғолиб бўлди?

Тўрақўрғон тумани шарафини ҳимоя қилган ёш курашчиларнинг барчаси финал йўлланмасини қўлга киритганлигига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Амалда эса бироз бошқача бўлди, яъни тўрақўрғонликларнинг рақиблари ҳам ўзларининг анойи эмасликларини кўрсатдилар.


3.ШОҲ МАШРАБГА ҲУРМАТИМИЗ ШУМИ...

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Машрабни адабиётшунос олим деб атаганини кимлардир сезди-сезмади. Катта хотира тадбирига томошабинлар номига чақирилгандай. Иқтидорли ёшлар, ҳақиқий машрабона ижодкорлар йўқ ҳисоби. Маҳзун таралган қўшиққа қўшилиб, «Аллома Машрабга муносабат шуми?!» дея йиғлагинг келади...


4.Наманганда Халқаро Гул фестивали бошланди: Байрамни хорижий телеканаллар "онлайн" ёритмоқда!

Фестивални хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритиш учун бу йил дунёнинг турли давлатларидан 12 нафар журналист таклиф этилди. Хорижий журналистлар ўзлари фаолифят юритаётган оммавий ахборот воситалари орқали гул байрами тафсилотларини “онлайн” равишда мунтазам ёритиб бормоқдалар. Байрамдан репортажлар Туркиянинг “TRT” телеканалида тўғридан-тўғри намойиш этилмоқда.


5.Президент Ўзбекистон аҳлини Ҳайит билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади.


6.Алишер Усмонов кўмагида Наманганда йирик бизнес маркази қурилади

Алишер Бурхонович Усмоновнинг кўмаги билан конгресс залига эга, дунё талабларига жавоб берадиган 18-қаватли бизнес маркази қурилади. Умид қиламизки, кейинги - 2020 йилдаги Халқаро форумни айнан ўша жойда ўтказамиз.


7.Ҳумоюн Султонов илк бор "Челенжер" ярим финалига чиқди!

Наманган теннис мактабининг тарбияланувчиси Ҳумоюн Султонов ўз фаолияти давомида эркаклар ўртасидаги “Челленжер” халқаро турнирида илк маротаба ярим финалга қадар етиб келди.


8."Навбаҳор" янги бош мураббийни таништирди

Деян Журжевич 1967 йилда Юговславия (Ҳозирги Сербия)да туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ҳимоя чизиғида тўп сурган. Сербиялик мутахассис Ўзбекистонга бегона эмас. У 2011-2012 йилларда “Пахтакор”да бош мураббий сифатида, кейинчалик Ўзбекистон миллий терма жамоасида техник директор лавозимида иш олиб борган.


9.Косонсойда сохта отинойи фош этилди

Бу китобларнинг барчасига давлат нашриётлари томонидан тартиб берилгани, ноқонуний эмаслиги аён бўлди. Лекин, яна айтамиз: ҳамма гап Мафтуна Сиддиқованинг қалтис қилмишида.


10.Наманганда республика анжумани: Келажак тиббиёти бугундан шаклланади

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида “Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш” мавзуида республика илмий-амалий анжумани бўлди.


11.Наманганда тиббий хизмат: Лоқайдлик, сансоларлик ва масъулиятсизлик қачонгача давом этади?

Дўхтирларимиз ўз виждонларини ишга солиб, бошқарма бошлиғи Солижон Мўминовнинг ёнига қачон кирадилар? Таассуфки, бугунги кунда вилоятда соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларига муаммолар бўйича халқимизнинг саволлари кўп! Аммо бунга бериладиган амалий жавоблар эса...


12.Тасанно, "Odil Junior": Ўзбекистон чемпионлари Тўрақўрғонда тақдирланди

Тўрақўрғондаги “Odil Junior” футбол мактабида 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритган Наманган вилояти терма жамоаси аъзоларини тақдирлаш маросими бўлди.


13.Ҳукумат қарори: Наманганда болалар боғчасига қамров кучайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган вилоятида мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


14.Уйчида йирик шприц ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

“Акс медикал фарм” корхонаси ўз йўналишида ноёб лойиҳа ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан Ўзбекистон миқёсида Нукус шприц заводидан кейин иккинчи ўринда туради. Жийдакападаги янги заводда йилига 100 миллион дона шприц, 300 минг дона аёллар тиббиёт ойнаси ишлаб чиқариш режалаштирилган.


15.МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМДА КЕЧИКИШГА ҲАҚИМИЗ ЙЎҚ! ёхуд анъанавий август кенгашидаги ўйлар

Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларини эслаш жоиз: Мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратаётганимиз бежиз эмас. Ёшлар тарбиясига бугундан эътибор бермасак, эртага кеч бўлиши мумкин...


--> -->