Мақола топилди: 12 та

1.Наманганда Халқаро бизнес форум бошланди: 311 миллион долларга яқин битимлар имзоланади

Форум тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров нутқ сўзлайди.


2.Наманганда Туркиянинг "Зираат" банки филиали очилади

Элчи жаноблари Хайрулло Бозоровга “Сиз ҳоким сифатида яна нималарни ваъда қиласиз?” деб юзланди. Вилоят раҳбари эса: “Турк сармоядорлари Наманганда ўзларини уйларидагидек ҳис қилишлари учун вилоят ҳокимлиги томонидан барча шароитни яратишга тайёрмиз”, дея жавоб қайтарди.


3.Покистонлик шифокорлар Наманганда мураккаб операцияларни ўтказди

Покистонлик тиббиётчиларнинг юртимизга ташрифидан кўзланган мақсад Наманган шаҳрида инвестиция лойиҳалари асосида 8 миллион долларлик ҳажмдаги тиббиёт марказини ишга туширишга тайёргарлик кўришдан иборат. Яқин орада Наманган шаҳрида яна бир янги тиббиёт маркази пайдо бўлади.


4.Халқаро тиббиёт форумида 92 миллион долларлик келишувга эришилди

Форум доирасидаги 22 та битим Австрия, Германия, Исроил, Миср, Покистон, Россия, Словакия, Украина, Ҳиндистон ва Хитой давлатларининг компаниялари билан тузилган.


5.Наманганда Юнисеф шафелигида йирик вакциналар омборхонаси ишга тушди

Вакциналар ёрдамида 5 ёшгача бўлган деярли 3 миллион болани ўлим хавфидан сақлаб қолиш мумкин. Иммунизация келаси авлодлар учун аҳоли саломатлигини сақлашга қилинган энг яхши муваффақиятли ва иқтисодийт жиҳатдан фойдали инвестиция саналади.


6.Хайрулло Бозоров Сенат олдида ҳисоб берди

Наманганда аҳолининг сув таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда. Аҳолининг 37,8 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Мавжуд 508 та сув олиш иншооти қувватининг атиги 46 фоизидан фойдаланилмоқда, сув қудуқларининг 13 фоизи таъмирталаб, 8 фоизи яроқсиз ҳолга келган. Маҳаллий ҳокимликларнинг мелиоратив ишлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ташаббуслари масъул вазирликлар ва идоралар томонидан батафсил ўрганилмаяти.


7.Туркия компанияси Наманганда миллион долларлик лойиҳаларни амалга оширади
Намангандаги “Wow womella” қўшма корхонаси томонидан Туркиянинг “Сиёвуш пошшо” компанияси билан Наманган шаҳрида керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қиймати 1 миллион долларлик шартнома тузилди.

8.Наманган гилоси дунё бозорига чиқмоқда

Сахий заминимиз боғларида гилос пишиб етилди. Қуёш нуридан ранг ва таъм олган Наманган гилосларини ташқи бозорга чиқариш бошлаб юборилди. Ўтган йили жаҳон бозорига экспорт қилинган Тўрақўрғон гилослари Буюк Британия пойтахти - Лондон шаҳридаги нуфузли супермаркетларда эътироф этилган ҳолда сотилганди. Бу ҳақида ҳатто Фейсбукдан фойдаланувчи кўплаб англияликлар ёзишганди.


9.Тўрақўрғонда Ўзбекистонда ўхшаши йўқ корхона қурилмоқда

Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров Тўрақўрғон туманидаги Оқтош маҳалласи ҳудудида “Ифода агрокимёҳимоя” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилаётган гранула ҳолидаги минерал ўғитлар ишлаб чиқариш цехи билан танишди.


10.Наманган вилояти: Ташрифдан ташрифгача нималар ўзгарди?

Наманган вилояти иқтисодиётида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 107 фоизга ўсишига эришилган бўлса, шу йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 108,6 фоизни ташкил қилди. 2019 йилга белгиланган 170,9 миллион доллар қийматига тенг экспорт амалиёти 100 фоиз бажарилди. Жорий йилда эса 450 миллион доллар экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб йилнинг дастлабки тўрт ойида 106 миллион доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилинди.


11.Президент Наманганда: Ҳудудларга илм-фан, инновациялар кириб келаяпти

- Бошқа йўлимиз йўқ. Еримиз жаннат, бундан фойдаланиб, Наманганни бошқа ҳудудларга намуна қилишимиз керак, одамларни уйғотишимиз лозим. Йилма-йил фойдаланиш шарти билан ерини, уруғини, кўчатини, маблағини берамиз, қолган ҳаракат одамларнинг ўзидан бўлиши керак. Шундай қилмасак эртага натижамиз бўлмайди, - деди Президент.


12.Шавкат Мирзиёев: Бизнинг асосий хатоимиз – пулнинг қадрига етмаслигимиз!

Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги «Юксалиш» кичик саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. 117 гектар майдонни эгаллаган мазкур саноат мажмуасида қурилиш материаллари, машинасозлик ва металлга ишлов бериш, электротехника, тўқимачилик ва тикувчилик каби йўналишларда умумий қиймати 1 триллион 208 миллиард сўмлик 95 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.


--> -->