Мақола топилди: 43 та

1.НамДУда инновация: "Электрон деканат" қандай тизим?

Университет талабаларининг билим даражасини юксалтириш мақсадида профессор-ўқитувчилар томонидан таълимда янги инновация – “Электрон деканат” онлайн тизимини жорий этилди.


2.Она тилимизни қачон қадрлашни ўрганамиз?

Қайтаётганда, бизнинг тайёранинг "дилбар келинлари" ҳам "Ассалому алайкум", "Хуш келибсиз" дея ўзбекча кутиб олишларини жуда истадим. Афсуски, улар хорижликлар тугул ўзимизникиларга ҳам одатдагидек "Здравствуйте!, Добро пожаловать" жумласини ишлатишди.


3."Барлос"да мудҳиш қотиллик: Суд раиси нима дейди?

25 ёшли йигитнинг жирканч жиноятга қўл ургани жамоатчиликни жиддий ташвишга соладиган ҳолат. У спиртли ичимлик дўконида тортишиб, бир кишини ўлдирди ва иккинчисига нисбатан суиқасд содир этса-ю бунга маҳалла-кўй, профилактика инспектори, жамоатчилик бефарқ қараса?


4.Ўзбекистон Наманганда Cалоҳ ватандошлари билан ўйнайди!

11 июнь, сешанба куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Миср Араб Республикаси олимпия терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.


5.Косонсойда электр ўғриси қўлга туширилди

Адолат қарор топди. “Уддабурон” истеъмолчининг қилмиши сабаб юзага келган зарар унинг ҳисобидан қопланди. Қолмишига у келтирилган зарарни тўлаши билан биргаликда жаримага ҳам тортилди. 


6.Наманганда икки йилда уч бор вилоят прокурори ўзгарди

Акмалхўжа Юсупович Мавлонов 1975 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2002 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос-юрист.


7.Наманганда Халқаро қизлар мактаби очилди

Наманган шаҳридаги “Курашхона” даҳасидаги “Водий” автосалони биносининг 2,3-қаватларида жойлашган Ал-Беруний номидаги халқаро қизлар мактабига жорий ўқув йилида 1-синфдан 11-синфгача жами 220 нафар қиз қабул қилиш кўзда тутилган.


8.Партия сайёр қабули: Уйчида тўпланиб қолган муаммоларга ечим топилди

- Маҳалламизда яхши ниятлар билан қурилган намунавий турар-жойларда яшаш тарзини номига муносиб, деб бўлмайди. Негаки, қурилиш фирмаси томонидан коттежларга сифатсиз тортилган ичимлик суви тармоқлари носоз ҳолатга келиб қолган. Сув чиқиб кетиши оқибатида кўчаларимиз чўкиб бормоқда. Дардимизни эшитадиган, муаммоларга дадил ечим топадиганлар топилмаяпти. Бу борада “Миллий тикланиш” партиясидан умидимиз катта, - деди “Оқтош” МФЙ оқсоқоли Юсуфжон Собиров.


9.Cайловларда овоз бериш тартибини биласизми?

22 декабрь, якшанба куни Ўзбекистонда вакиллик органларига бўладиган сайловларда қандай тарзда иштирок этиш лозимлиги борасида ҳуқуқий билимларимиз қай даражада? 


10.Чемпионликни аҳд қилган "Навбаҳор" янги футболчиларини таништирди

“Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга муносиб ҳозирлик кўрди. “Лочинлар” тайёргарлик жараёнларини пойтахтимизда ва Туркияда олиб бордилар. Салкам бир ой давом этган Европа йиғини давомида етакчи жамоаларга қарши ўтказилган саккизта ўртоқлик учрашувида мураббийлар талабга мос келадиган футболчиларни синаб кўришди. Натижада “Навбаҳор” сафига муносиб 25 футболчи саралаб олинди.


11.ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БЎЙИЧА ХАЛҚИМИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Бутун халқимиз аниқ билиши керак: биз коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз. Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз. Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман.


12.Президент ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси жамиятга қандай манфаат келтиради?

Жамоатчилик палатаси давлат органлари ва ташкилотларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан Жамоатчилик палатаси сўровини юбориш ҳуқуқига эга бўлмоқда.


13.Қиш ғамини ёз е: "Газ"чилар мавсумга тайёрми?

Одамлар мавсумни беталофат ўтказсалар, табиий неъмат бўлган газдан самарали ва тўғри фойдалансалар нур устига аъло нур бўлади. Шаҳарда табиий газдан фойдаланувчи 70 минг 265 та хонадон бўлиб, совуқ кунларда ҳам уларга бир меъёрда газ етказиб берилишига ҳаракат қиляпмиз. 57 саноат корхонаси, 59 иссиқхона, маиший хизмат, якка тартибдаги тадбиркорлар, бюджет муассасаларида ҳам зангори оловсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди.


14.Огоҳ бўлинг: Колорадо қўнғизи - хавфли зараркунанда

Колорадо қўнғизининг узунлиги  9 – 12 мм. ҳар бир устки қанотларида бештадан қора чизиқлар мавжуд, учиши жуда яхши, муйловлари мавжуд. 11 бўғимли асосидан  учига томон йўғонлашиб боради. Ташқи муҳит ва шароитга қараб тухумдан личинкалар чиқиши 5-17 кунни ташкил этади. Личинкалар ва қўнғизлар кўпайиб кетса, ўсимликнинг танасидан ташқари ҳаммасини еб қўяди.


15.Наманган вилояти туризмига янги масъул тайинланди

Дилмурод Жумабоев 1978 йилда Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган давлат университетини тамомлаган. Инглиз тили лингвистикаси магистри даражасига эга. Ўзбекистон “Миллий тикланиш" демократик партияси аъзоси. Рус, турк ва инглиз тилларини мукаммал билади.


--> -->