Мақола топилди: 16 та

1.Ёшлар иттифоқи ходими Экологик партияда девон раҳбари бўлди

Эътироф этиш жоиз, бугунги кунда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва тайёрлаш масаласида давлатимиз раҳбари айтганларидек, “социал лифт” вазифасини ўтамоқда. Бу борада салоҳиятли ва фидойи ёшлар ташкилот имкониятларидан тўлақонли фойдаланиб, масъулиятли вазифаларга тайинланаётгани қувонарли, албатта.


2.Наманганда Халқаро бизнес форум бошланди: 311 миллион долларга яқин битимлар имзоланади

Форум тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров нутқ сўзлайди.


3.Учқўрғонда кичик ГЭС каскадлари ишга туширилди

Учқўрғон туманининг Обод Гулистон маҳалласида Катта Фарғона каналига қурилган кичик гидроэлектростанциялар каскадлари ишга туширилди.


4.Нанай халқаро туризм масканига айланади-ми?

Нанай кичик туризм зонаси эса 14,5 гектар ҳудудда жойлашиб, унда 920 ўринли иккита беш юлдузли меҳмонхона, 549 кишига мўлжалланган нафас йўллари ва диабет касалликларини даволаш сиҳатгоҳи, 78 та вилла-меҳмонхона, замонавий савдо маркази, ресторан ва кафелар, тоғ дор йўли каби объектларни барпо этиш кўзда тутилган.


5.Тўйга тўёна билан: Наманганга электровоз келди

Поп – Наманган участкаси – умумий масофанинг 45 километри тўлиқ электрлаштирилиб, фойдаланишга топширилишида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар самараси ўз ифодасини топди.


6.Наманганда Дубайдаги каби осмонўпар бинолар қурилади

“Namangan Square”нинг асосий безаги ноёб дизайн ва конструкцияли икки бино бўлади. Худди Дубайдаги каби Фарғона водийсидаги ушбу биринчи осмонўпар бинолар, шубҳасиз, вилоятнинг диққатга сазовор жойлари ва унинг энг юқори меъморий тузилмалари рўйхатини тўлдиради.


7.Наманган вилоятида сайлов натижалари маълум қилинди

Шу йил 22 декабрь куни бўлган муҳим сиёсий тадбир - вакиллик органларига сайловларнинг дастлабки натижалари бўйича вилоят сайлов комиссияси расмий маълумотларни ошкор қилди. Наманганда рўйхатга олинган сайловчиларнинг 76,1 фоизи сайловларда иштирок этди.


8.Актёр Ёқуб Аҳмедов депутатликка сайланди

22 декабрь куни Наманган шаҳридаги “21-Марғилон” сайлов округида бўлиб ўтган сайловда кўпчилик  сайловчилар “Миллий тикланиш” партияси фаоли, актёр ва тадбиркор Ёқуб Аҳмедовга ишонч билдирди.


9.Ўзбекистоннинг "Иттифоқ"қа қўшилиши халқимизга нима беради?

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашув аҳамиятли ҳисобланади. Иттифоққа қўшилишимиз аграр маҳсулотларимизни Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига божхона тўловларисиз экспорт қилиш имкониятини берадики, бу катта миқдорда қўшимча фойда кўришимизга сабаб бўлади.


10.Донғи кетган "Тip-Top" шарбатлари яна Янгиқўрғонда қадоқланмоқда

Орадан маълум вақт ўтиб, нафақат Наманган вилояти, балки бутун Ўзбекистон ва хорижда ҳам ном қозонган “Тip-Top” шарбатларини қадоқлаш яна Янгиқўрғон тумани Исковот қишлоғи Бунёдкор маҳалласидаги корхонасида амалга оширилмоқда. Бу билан “Тip-Top” брендининг аввалги шуҳратини тиклаш сари дадил қадам ташланмоқда.


11.Наманган вилояти: Ташрифдан ташрифгача нималар ўзгарди?

Наманган вилояти иқтисодиётида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 107 фоизга ўсишига эришилган бўлса, шу йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 108,6 фоизни ташкил қилди. 2019 йилга белгиланган 170,9 миллион доллар қийматига тенг экспорт амалиёти 100 фоиз бажарилди. Жорий йилда эса 450 миллион доллар экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб йилнинг дастлабки тўрт ойида 106 миллион доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилинди.


12.Шавкат Мирзиёевнинг 15 та муҳим ислоҳоти нималардан иборат?

100 нафар эксперт Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 та муҳим ислоҳотини аниқлаб берди. Жорий йилги глобал сўров натижаларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга молик 15 та муҳим ислоҳоти шакллантирилди. Экспертлар фикрича, Ўзбекистон етакчисининг энг муҳим ислоҳоти бу — ...


13.Янги сайлов тизими: қонунчиликдаги афзалликлар қандай?

Сайловлар мамлакатда давлат ҳокимиятини фуқароларнинг хоҳиш–истакларини қонуний йўл билан шакллантириш воситаси, фуқароларнинг ўз мамлакатларини билвосита (вакиллари орқали) бошқаришда иштирок этиш усулидир. Энг илғор халқаро стандартлар асосида, қисқа фурсат ичида мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Сайлов кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.


14.1 февралдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

2022 йил 1 февралдан кучга кирадиган мамлакатимиз қонунчиликдаги ўзгаришлар рўйхатини тақдим этамиз. Мазкур дайжест Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланди.


15.2030 йилгача бўлган Ўзбекистон стратегияси тасдиқланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фармони билан "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинди.


--> -->