Мақола топилди: 4 та

1.Ҳар бир наманганликка ишонч ва руҳ берган ташриф

Кескин танқидга учраган Бунёдкор маҳалласида ерларни текислаш, электр тармоқлари тортиш, ободонлаштириш ишлари авжига чиқди. Узоқ йиллар давомида фойдаланишда бўлган чиқиндихона ёпиладиган, маҳалла фуқаролар йиғини идораси эса қайтадан қуриладиган бўлди. Энг асосийси, маҳалланинг кўп йиллик муаммоси -  тоза ичимлик суви келтирилади. 3 гектар жойда кичик саноат зонаси ташкил этиш, унда камида 10 та корхона очиш, 12 минг аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллада минг киши ишли бўлиши кўзда тутилмоқда.


2.Маҳалла ва нуронийларни қўллаш тизими моҳияти нималарда акс этади?

Маҳалла раислари янгича ёндашув, янгича тизим асосида иш бошламоқда. Маҳалла раислари янги ваколатлар асосида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Ўз-ўзидан равшанки, ҳуқуқ ва ваколат билан бирга аҳоли, жамоатчилик олдида бурч ва мажбурият ҳам пайдо бўлмоқда.


3.Хонадонларда электр энергиянинг ойлик ўртача миқдори қанча бўлади?

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 11 турдаги электр жиҳозлари бир ойда 180 кВт.соат электр энергия истеъмол қилади.


4.Наманганда бир оиладан тўрт киши ис газидан вафот этди

Кўп қаватли уйда бир неча йилдан бери иссиқлик тизими ишламайди. Натижада, хонадонлар табиий газдан фойдаланишади. Жуда оғир ва қайғули воқеа: Бир хонадондан тўрт киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Дафн маросимида оиланинг яна бир вакили мусибатга юраги бардош беролмай қазо қилди. Афсус билан бош чайқалмоқдаки, иситиш тизими ишлаб турганда бу ҳол содир бўлмасмиди?!...


--> -->