Мақола топилди: 12 та

1.Инновация: Наманганда телетиббиёт тизими ишга тушади

Тадбир бўлаётган тиббий муассасанинг ўзидан туриб Ҳиндистондаги етакчи клиника билан боғланилди. Тизимнинг тадбиқ этилиши натижасида хориждаги клиникаларга боришга, ортиқча харажатлар қилишга ҳожат қолмаслиги билдирилди.


2.Косонсойда электр ўғриси қўлга туширилди

Адолат қарор топди. “Уддабурон” истеъмолчининг қилмиши сабаб юзага келган зарар унинг ҳисобидан қопланди. Қолмишига у келтирилган зарарни тўлаши билан биргаликда жаримага ҳам тортилди. 


3.Наманганда республика анжумани: Келажак тиббиёти бугундан шаклланади

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида “Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш” мавзуида республика илмий-амалий анжумани бўлди.


4.Наманган шаҳар ДХМ раҳбари судьялик лавозимига тайинланди

Акрам Равшанович Акрамов 1980 йил 20 август куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йили Фарғона давлат университети ва 2008 йили Наманган давлат университетини (магистратура бўйича) тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос-юрист. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


5.Наманган шаҳар ДХМга янги раҳбар тайинланди

Нодирбек Исомиддинов 1983 йил 14 ноябрь куни Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Наманган муҳандислик-педагогика институти, 2019 йили Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган. Мутахассислиги – муҳандис-педагог, иқтисодчи.


6.Наманганда чемпион спортчиларга уй ва машина совға қилинди

2019 йилнинг ўзида Наманган вилояти спортчилари (Рустам Ассакалов, Нилуфар Зокирова, Дилноза Раҳматова, Нозимахон Қаюмова) томонидан Юнон рум кураши, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, енгил атлетика турларидан “Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинлари ва Паралимпия ўйинларига 5 та йўлланмани қўлга киритишга эришилди. Бу борадаги зафарли одим давом этмоқда.


7.Наманган вилояти "ГАИ"сига янги раҳбар тайинланди

Наманган вилояти Ички ишлар идоралари тизимида муҳим кадр тайинлови амалга оширилди. Полковник Равшан Азадбекович Юнусметов Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.


8."Навбаҳор"-"Пахтакор" можароси: Равшан Эрматов барчасига аниқлик киритди

Олдин ҳакамлар хато қилса ҳам тан олинмаган ёки йўл қўйилган хатоларга кўз юмилган. Энди ундай эмас. Ким хато қилган бўлса, очиқ-ойдин тан олиняпти. Хато-камчиликларни тўғрилаш учун ҳаракат қиляпмиз. ФИФА инструктори ҳакамларнинг йўл қўйган хатоларини кўрсатиб бермоқда. Биз йиллар мобайнида ҳакамларнинг савиясини ва билимини ошириш учун жиддий эътибор қаратмадик.


9.Наманган футбол бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади!

Наманган шаҳридаги “Ёш куч” ўйингоҳида жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган сунъий қопламали майдон фойдаланишга топширилди. Ўйингоҳ Равшан Эрматов, Вадим Абрамов, Одил Аҳмедов каби нуфузли меҳмонлар, Фарғона водийси вилоятларидан келган мураббий ва футболчилар, миллионлар ўйини ихлосмандлари билан гавжум бўлди.


10.Ёшлар иттифоқида янги раис иш бошлади

Муҳтарама Абдуллахонова 1993 йил 10 июнь куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2018 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини, 2020 йилда ушбу олийгоҳнинг магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги - халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат. Рус, инглиз, урду ва хитой тилларини мукаммал билади.


11.Наманганга келган вазир қайси олийгоҳга катта пул ажратмоқчи?

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Наманган муҳандислик-технология институтига келиб, илм масканидаги жараёнлар билан яқиндан танишди. Юртимиз текстиль соҳасининг етакчи ўринларида бораётган Наманганнинг енгил саноати ривожи, улкан ютуқларида институт жамоасининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги таъкидланиб, Устоз муаллимларга раҳмат айтди.


12.Маҳалла ва нуронийларни қўллаш тизими моҳияти нималарда акс этади?

Маҳалла раислари янгича ёндашув, янгича тизим асосида иш бошламоқда. Маҳалла раислари янги ваколатлар асосида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Ўз-ўзидан равшанки, ҳуқуқ ва ваколат билан бирга аҳоли, жамоатчилик олдида бурч ва мажбурият ҳам пайдо бўлмоқда.


--> -->