Мақола топилди: 9 та
1. | Путин Алишер Усмоновни медаль билан тақдирлади Медалда олувчининг исми ёзилади, у география фани бўйича катта хизматлари ва жамият фаолиятига қўшган алоҳида ҳиссаси учун жамият аъзоларига берилади. |
2. | Сенатор "Саховат" уйига борди Наманган муҳандислик-технология институти ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги “Миллий тикланиш” партияси гуруҳи раҳбари, профессор Одилжон Маматкаримов 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Наманган “Саховат” кекса ва ногиронлар учун интернат уйига борди. |
3. | "Миллий тикланиш" партиясида раис ўзгарди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши раислигига шу кунгача партия вилоят кенгаши девони раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ғайратжон Ғофуржонович Тўйчибоев номзоди илгари сурилди ва у бир овоздан маъқулланди. |
4. | Фарғона водийсида биринчи: Компакт ип ишлаб чиқариш технологияси нима беради? Фарғона водийсида биринчи бўлиб техника соҳасида фалсафа доктори даражасини ёқлаган ёш олим “Zinser-350” халқали йигириш машинасида компакт ва оддий ипларни олишда оптимал параметрларни танлаган. Изланиш натижасида турли ассортиментдаги иплардан трикотаж тўқималарини тайёрлашда ипнинг деформацияцион хоссаларини инобатга олиб, тўқилаётган матолар хосса параметрларини бошқариш ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлиги амалда исботланган. |
5. | Сайловлар яқин: "Миллий тикланиш" партияси синовларга тайёрми? Сайловларда муносиб ўринларга эга бўлиш, халқимизнинг ишончи ва меҳр-муҳаббатини қозониш учун уларни баландпарвоз гаплар ва қуруқ ваъдалар билан эмас, балки ҳозирданоқ амалий ишларимиз орқали рози қилишимиз муҳим аҳамият касб этади. |
6. | Партия сайёр қабули: Уйчида тўпланиб қолган муаммоларга ечим топилди - Маҳалламизда яхши ниятлар билан қурилган намунавий турар-жойларда яшаш тарзини номига муносиб, деб бўлмайди. Негаки, қурилиш фирмаси томонидан коттежларга сифатсиз тортилган ичимлик суви тармоқлари носоз ҳолатга келиб қолган. Сув чиқиб кетиши оқибатида кўчаларимиз чўкиб бормоқда. Дардимизни эшитадиган, муаммоларга дадил ечим топадиганлар топилмаяпти. Бу борада “Миллий тикланиш” партиясидан умидимиз катта, - деди “Оқтош” МФЙ оқсоқоли Юсуфжон Собиров. |
7. | Ёшлар иттифоқида янги раис иш бошлади Муҳтарама Абдуллахонова 1993 йил 10 июнь куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2018 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини, 2020 йилда ушбу олийгоҳнинг магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги - халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат. Рус, инглиз, урду ва хитой тилларини мукаммал билади. |
8. | 24 ёшли йигит Наманган шаҳар ҳокимига маслаҳатчи этиб тайинланди Аббосбек Сатторов 1996 йил 4 июль куни Норин туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2019 йили Наманган Давлат университетининг ижтимоий-иқтисодий факультетини тамомлаган. Мутахассислиги педагог. Меҳнат фаолиятини 2019 йилда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти Кенгашида матбуот хизмати мутахассиси сифатида бошлаган. |
9. | Янгиқўрғонлик Халилилло Тўрахўжаев Олий суд раисига ўринбосар бўлди Халилилло Собиржонович Тўрахўжаев 1972 йилда Янгиқўрғон тумани Мамай қишлоғида таваллуд топган. Ҳозиргача Республика Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Кадастр агентлиги директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. У ушбу лавозимга 2020 йилнинг 30 июнь куни тайинланганди. |