Мақола топилди: 37 та

1.Наманганда Президент мактаби қурилиши бошланди

2019 йил 17 апрель куни Наманган вилояти ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётида унутилмас сана сифатида тарих саҳифаларига битилди. Вилоят марказидаги Ислом Каримов кўчасида Президент мактаби қурилишига илк тамал тоши қўйилди.


2.Ёшлар иттифоқи ходими Экологик партияда девон раҳбари бўлди

Эътироф этиш жоиз, бугунги кунда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва тайёрлаш масаласида давлатимиз раҳбари айтганларидек, “социал лифт” вазифасини ўтамоқда. Бу борада салоҳиятли ва фидойи ёшлар ташкилот имкониятларидан тўлақонли фойдаланиб, масъулиятли вазифаларга тайинланаётгани қувонарли, албатта.


3.НамДУ ректори янги лавозимга сайланди

Наманган давлат университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор Улуғбек Илясович Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси этиб сайланди.


4.Ҳайитга муносиб туҳфа: "Ҳидоя" талабалари янги бинода!

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларга қулай шароитларни ҳозирлаш мақсадида қисқа фурсатларда 10 миллиард сўм маблағ эвазига янги, замонавий, муҳташам, кўркам ўқув биноси, мажлислар зали, спорт залидан иборат  муҳташам мажмуа Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида қад ростлади.


5.Президент Ўзбекистон аҳлини Ҳайит билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади.


6.Наманганда халқаро Ислом академияси анжумани бошланди

"Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида бошланган Ўзбекистон халқаро Ислом академияси минтақавий филиалининг ўқув семинарида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларидаги диний соҳа ходимлари малака оширмоқдалар.


7.Президентликка собиқ номзод Абдулҳафиз Жалолов вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига собиқ номзод, наманганлик Абдулҳафиз Жалолов 72 ёшида вафот этди.


8.Наманганда масжидлар яна биттага кўпайди

Қурбон Ҳайити байрами арафасида Наманган шаҳридаги “Янги ҳаёт” даҳаси ҳудудида барпо этилган “Муҳаммад ал-Амин” жоме масжиди тантанали равишда мусулмонлар ихтиёрига тортиқ қилинди.


9.Усмонов энг нуфузли мусулмонлар рўйхатига киритилди

Келиб чиқиши ўзбекистонлик, Наманганда туғилган миллиардер, “USM Holdings” ширкати асосчиси ва бош акциядори Алишер Усмонов энг катта таъсирга эга мусулмонлар рўйхатининг олтинчи сатрида кўрсатилди.


10.Контрабандага йўл йўқ: 216 миллион сўмлик сифатсиз дори воситалари тўхтатилди

Юртимиз тинчлиги ва хафсизлиги, фуқароларнинг осойишта ва фаровон ҳаёти учун масъул ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан аҳоли саломатлигига раҳна солувчи, сифати кафолатланмаган дори-дармон воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кириш ҳолатларига қарши самарали кураш чора-тадбирлари кўрилмоқда.


11.Куч билим ва тафаккурда: Ислом Каримов билан юзлашган наманганлик ёшларнинг бугуни қандай?

Халқимизнинг атоқли ва ардоқли фарзанди, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич наманганлик ёшларга алоҳида меҳр ва эътибор билан қарардилар. Наманган вилоятига ҳар галги қилган ташрифлари ёш авлод вакилларининг иштирокисиз ўтмас эди.


12.Ҳоким бошчилигидаги Наманган шаҳри делегацияси Покистонда!

Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги делегация таркибидан шаҳар ҳокимлиги, тадбиркор-ишбилармон доиралар вакиллари ва Наманган муҳандислик-технология институтининг профессор-ўқитувчилари вакиллари ўрин олишган.


13."Уч илдиз" операцияси: ДХХ Учқўрғонда йирик миқдордаги оғуни фош этди

“Қорадори” кенг қамровли тадбири эди. У Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилди. Йўл четига тўхтатилган “Спарк” автомашинаси ҳолислар иштирокида кўздан кечирала бошланди. Автомобиль эгаси Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи Жамол Тожибоев кўзлари жовдираб, ўзини ҳар куйга солишга ҳаракат қилар эди. Аммо...


14.Дин-маърифатдур: Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш керак!

Қуръони каримнинг илк ояти «Ўқи» деган даъват бўлгани, Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг муборак ҳадисларидаги «Эй, Аллоҳ, мен сендан 3 нарсадан паноҳ сўрайман. Биринчиси, фойда бермайдиган илмдан, иккинчиси тўймас нафсдан, учинчиси қўрқмайдиган қалбдан асрагин» деган одамнинг умрига зеб бера оладиган тилак-истаклар назаримизда «Дин маърифатдир» деган таъкидга исбот бўла олади.


15.Наманганлик Светлана Ортиқова аслида ким? Унинг қандай ўтмиши бор?

“Ўйлайманки, бу кишини ҳам кўпчилик, шу залда ўтирганларнинг барчаси яхши билади. Аввало, унинг етарли билим ва тажрибасини, малака ва маҳоратини, обрў-эътиборини юксак баҳолайди, десам, хато бўлмайди”.


--> -->