Мақола топилди: 6 та

1."Ҳудудгаз Наманган": Суюлтирилган газ узлуксиз етказиб берилади

Наманган шаҳрида ҳам одамлар соғлигини ўйлаб – ошхоналар, турли овқатланиш шаҳобчаларининг фаолияти тўхтатилиши аҳолининг ўз уйида уч маҳал чой, сув қайнатиши, иссиқ овқат таёрлаши туфайли газга бўлган эҳтиёж кучайди. Мард инсон эл бошига иш тушганда билинади, деганларидек, астойдил ишлаётган “Ҳудудгаз Наманган” жамияти ишчиларидан миннатдормиз.


2.Қиш ғамини ёз е: "Газ"чилар мавсумга тайёрми?

Одамлар мавсумни беталофат ўтказсалар, табиий неъмат бўлган газдан самарали ва тўғри фойдалансалар нур устига аъло нур бўлади. Шаҳарда табиий газдан фойдаланувчи 70 минг 265 та хонадон бўлиб, совуқ кунларда ҳам уларга бир меъёрда газ етказиб берилишига ҳаракат қиляпмиз. 57 саноат корхонаси, 59 иссиқхона, маиший хизмат, якка тартибдаги тадбиркорлар, бюджет муассасаларида ҳам зангори оловсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди.


3.Президент фармони: Мажбурий ижро бюроси ваколатлари қисқартирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан 2020 йил 1 августдан бошлаб Мажбурий ижро бюросининг қўйидаги ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади.


4."Ҳудудгаз Наманган": Суюлтирилган газ баллони керакми? муаммосиз!

- Касбим билан фахраланаман, - дейди чилангар Обиджон Ваҳобов. – Одамларга ёрдамим тегса, уларнинг қувонганини кўрсам, хурсанд бўлиб кетаман. Ёши улуғ отахонлар, онахонларнинг дуосини олиб ишлаймиз. Элимиз биздан мамнун бўлишини хоҳлаймиз.


5."Ҳудудгаз Наманган": Таъминотда муаммо бўлмайди

Чортоқлик Нигора Аҳмедова ҳам суюқгаз истеъмолчиларидан. У газ таъминотидан хурсандлигини қуйидагича изҳор этди: Бизга суюлтирилган газ билан тўлдирилган маиший баллонларни вақтида алмаштириб беришяпти. Газчиларнинг хизматидан мамнунмиз. Карантин шароитида уйдан кўчага чиқмадик. Баллонларни олиб келиб беришди. Бунинг учун уларга раҳмат.


6.Президент ҳудудлар учун муҳим қарорни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 18 декабрь куни "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.


--> -->