Мақола топилди: 7 та

1.Сайловлар яқин: "Миллий тикланиш" партияси синовларга тайёрми?

Сайловларда муносиб ўринларга эга бўлиш, халқимизнинг ишончи ва меҳр-муҳаббатини қозониш учун уларни баландпарвоз гаплар ва қуруқ ваъдалар билан эмас, балки ҳозирданоқ амалий ишларимиз орқали рози қилишимиз муҳим аҳамият касб этади.


2.Шу куннинг мавзуси: Мажбурий меҳнатга қандай жазо бор?

Ижтимоий тармоқлар ва етакчи интернет сайтларида вилоятимизнинг Косонсой ва Чуст туманларида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этилаётганлиги билан боғлиқ хабарлар ёритилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.


3.ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БЎЙИЧА ХАЛҚИМИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Бутун халқимиз аниқ билиши керак: биз коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз. Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз. Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман.


4.Президент Наманганда: Ҳудудларга илм-фан, инновациялар кириб келаяпти

- Бошқа йўлимиз йўқ. Еримиз жаннат, бундан фойдаланиб, Наманганни бошқа ҳудудларга намуна қилишимиз керак, одамларни уйғотишимиз лозим. Йилма-йил фойдаланиш шарти билан ерини, уруғини, кўчатини, маблағини берамиз, қолган ҳаракат одамларнинг ўзидан бўлиши керак. Шундай қилмасак эртага натижамиз бўлмайди, - деди Президент.


5.Орамиздаги одамлар: Муаллима ўз маҳалласига минг доллар туҳфа қилди

Алағда бўлиб турганимда, кетма-кет ўғилларимнинг ўзлари телефон қилиб қолишди. Мавриди билан гонорарнинг баракаси ҳақида ўғилларимга кулиб-кулдириб гапириб бердим. Ақлли, фаросатли йигитлар-да, дарров пул жўнатишди. Уларнинг хоҳишлари билан минг доллар маҳалла фуқаролар йиғини раисига бердим. Кўчаларни обдонлаштиришга ўғилларимнинг ёрдами эканини айтдим.


6.Танқиддан тўғри хулоса чиқариб: Асл синов энди бошланди

Беш ойдирки, аҳолининг аксарият қатлами ишсиз, даромадсиз қолди. Кўплаб корхоналар фаолиятида танаффуслар юзага келди. Оиланинг бир ойгина даромадидаги узилишлар кейинги бир неча ойга ҳам салбий таъсир кўрсатишини ҳаётнинг ўзи исботлаб берди. Карантин чекловларининг юмшатилишидан асосий мақсад – аҳоли ва оилалар иқтисодини қайта тикланишига ва олдинда турган куз ва қиш мавсумлари учун тайёргарлик кўрилишига имкон яратишдир.


7.Шавкат Мирзиёев: Мактабларни очишимиз керак

Икки йил дегани, биз ўрганишимиз керак шунга. Йиғилмаслик керак. Туғилган кун, тўйлар, ҳаммаси бўлади, Худо хоҳласа. Мустақилликни ҳам уйда ўтказамиз, бошқа илож йўқ. Мактабларни очишимиз керак. Қандай очамиз? Набираларимиз бор, боламиз бор. Қандай уларни жўнатамиз?


--> -->