Мақола топилди: 4 та

1.Президент мактабига синовлар бошланди

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуаси муҳташам спорт залининг баланд деворига видеопроектор воситасида нурли соат рақамлари 09:00 ни кўрсатиши билан имтиҳон бошлангани эълон қилинди.


2.Япониялик сармоядор Наманганда хусусий мактаб очади

1,5 гектар майдонда қурилиши режалаштирилаётган мактабда 525 нафар ўқувчига халқаро таълим стандартлари асосида билим бериш кўзда тутилмоқда. Мактаб бунёд қилиниши учун ер майдони таклиф этилган ҳудудлар кўрилгач, Наманган вилояти ҳокимлиги ва “Balcom Group” компанияси ўртасида инвестицион келишув имзоланади.


3.Касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди

Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йилдаги 1-сон баёнига мувофиқ 2020 йил 5 июлдан 20 июлга қадар касб-ҳунар мактабларига касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари онлайн қабул қилинади. Ўқувчилар 200дан ортиқ касблардан танлаш имкониятига эга. Ўқувчига ўзи танлаган касб бўйича билим берилади.


4."Келажакдаги касбим": Наманган ва Жалолободдаги мактаб ўқувчилари онлайн мулоқотда!

- Ёшим 15да. Қирғизистонда туғилганман. Бундан 10 йил аввал ота-онам билан бирга Шамалдисайдан Учқўрғонга кўчиб келганмиз. Ўзбекистондаги мактаб менга ўз бағрини очди. Шу ерда таълим-тарбия олаётганимдан хурсандман, - дейди Умрзоқ Қосимжонов. - Қирғизистонлик тенгдошларимга ўз қизиқишларим ва келгусида эгалламоқчи бўлган касбим ҳақида сўзлаб бердим. “Манас” достонидан парча айтганимни хурсандчилик билан қарши олишди.


--> -->