Мақола топилди: 10 та

1."Қувватбахш" ичимликлар сотиш тақиқландими?

Бундай ичимликларни кўпроқ ёшларимиз истеъмол қилаётгани, энг ачинарлиси, улар орасида мактаб ўқувчилари сони ортиб бораётгани аниқланди. Натижаларга эътибор берадиган бўлсак, қувват берувчи ичимликларни татиб кўрган ўқувчилар 60 фоиз, уни “шунчаки қизиқиш учун” истеъмол қилганлар 35 фоизни ташкил этади.


2.Наманганда депутатликка номзод маъмурий жавобгарликка тортилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Наманган шаҳридаги “32-Исфархон” сайлов округидан номзоди кўрсатилган Зокиржон Ходжаев 2019 йил 3-4 декабрь кунлари Наманган шаҳридаги номзоди қўйилган “Ҳақиқат” ва “Марғилон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшовчи сайловчилар билан учрашиб, сайлов куни унга овоз беришлари учун уларга озиқ-овқат маҳсулотларини текин тарқатиб, сайловолди ташвиқотини олиб борган.


3.Сенатор коронавирус ҳақида: Қани ишонч ва қатъиятимиз?!

Баъзи бир ҳамюртларимиз Бош вазир ўтказган брифингдан кейин ваҳимага тушиб, бошқаларнинг хотиржамлигига ҳам рахна солаётгани, таҳликани кучайтираётгани ташвишлидир. Бу бозорларга ёпирилиб, керак-нокерак товарларни захира қилишга киришгани кишини ҳайрон қолдиради. Қани ишонч ва қатъиятимиз?!


4.Президент аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги фармонни имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.


5.Депутат чорлови: Мураккаб вазиятда ҳам энг олий мақсад - халқимиз оғирини енгил қилиш

Қайд этиш жоиз, Президентимиз халкимизга қилган мурожаатида ҳозирги мураккаб вазиятда “Юксак тафаккур, темир интизом, сабр-тоқат ва масъулиятни чуқур ҳис қилиш” ҳар раҳбарга, ҳар бир фуқарога муҳим бир ҳаётий шиор ва вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.


6.Ўзбекистоннинг "Иттифоқ"қа қўшилиши халқимизга нима беради?

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашув аҳамиятли ҳисобланади. Иттифоққа қўшилишимиз аграр маҳсулотларимизни Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига божхона тўловларисиз экспорт қилиш имкониятини берадики, бу катта миқдорда қўшимча фойда кўришимизга сабаб бўлади.


7.Июнь ойидан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Жорий йилнинг 1 июнь санасидан эътиборан Ўзбекистон Республикасида қатор ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Адлия вазирлиги янги ой бошидан мамлакатда бўладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.


8.Шавкат Мирзиёев: Бизнинг асосий хатоимиз – пулнинг қадрига етмаслигимиз!

Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги «Юксалиш» кичик саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. 117 гектар майдонни эгаллаган мазкур саноат мажмуасида қурилиш материаллари, машинасозлик ва металлга ишлов бериш, электротехника, тўқимачилик ва тикувчилик каби йўналишларда умумий қиймати 1 триллион 208 миллиард сўмлик 95 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.


9.Наманган вилоятига янги ҳоким тайинланди

Шавкат Абдураззоқов 1976 йилда туғилган. Наманган муҳандислик-технология институтини 1998 йилда ҳамда Давлат ва жамият қурилиши академиясини 2006 йилда тамомлаган. 2015−2017 йилларда Наманган тумани ҳокими бўлиб ишлаган. Сўнгра 2017-2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган. 2020 йил март ойидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.


10.Ўзбекистонда 1 октябрдан қандай муҳим ўзгаришлар кучга киради?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 1 октябрдан ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз ҳамда кучга кираётган янги тартиблар ҳақида маълумот берилди. Янги ойдан 12 та муҳим ўзгариш амалга татбиқ этилади.


--> -->