Мақола топилди: 7 та

1.Президент ташрифидан сўнг: Эндокринология диспансери замонавий бинога кўчирилди

Эл орасида “сахар болница” деб атаб келинадиган Наманган вилояти эндокринология диспансери ҳозирга қадар зах, яъни ер ости сувлари яқин, ҳаво айланиши оғир нуқтада жойлашган эди. 110 ўринга мўлжалланган шифохона ўтган асрнинг 1960-йилларида қурилган мослаштирилган икки қаватли бинода фаолият кўрсатиб келаётган ва тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги ҳам шунга яраша эди.


2.Намунали поликлиника қандай бўлиши керак?

Учқўрғон тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида ўтказилган амалий семинарда айни шу ҳақида атрофлича баҳс-мунозаралар, фикр-мулоҳазалар юритилди. Унга Наманган вилоятидаги шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари координаторлари, кўп тармоқли марказий поликлиникалар мудирлари таклиф этилди.


3.Ҳайитга муносиб туҳфа: "Ҳидоя" талабалари янги бинода!

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларга қулай шароитларни ҳозирлаш мақсадида қисқа фурсатларда 10 миллиард сўм маблағ эвазига янги, замонавий, муҳташам, кўркам ўқув биноси, мажлислар зали, спорт залидан иборат  муҳташам мажмуа Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида қад ростлади.


4.Наманганда Халқаро қизлар мактаби очилди

Наманган шаҳридаги “Курашхона” даҳасидаги “Водий” автосалони биносининг 2,3-қаватларида жойлашган Ал-Беруний номидаги халқаро қизлар мактабига жорий ўқув йилида 1-синфдан 11-синфгача жами 220 нафар қиз қабул қилиш кўзда тутилган.


5.Вилоят ҳокими Меҳрибонлик уйига автобус совға қилди

Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб, Наманган шаҳридаги 26-меҳрибонлик уйида “Меҳрингдан яралган болангман, Ватан!” мавзуида байрам тадбири бўлди.


6.Ҳоким ёшлар билан учрашди: наманганлик 110 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ёшларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида кўплаб янги ташаббусларни ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб вилоятда ҳаётга татбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастурни эълон қилди.


7.Кластер – изланиш, инновация, дегани. Улар фермерларга кўмакчи бўла оляптими?

Наманган туманидаги Тошбулоқ шаҳарчасида жойлашган “Тошбулоқ текс” масъулияти чекланган жамияти қошида 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган пахта-тўқимачилик кластери бугунги кунда 133 та фермер хўжалигига хизмат кўрсатиб, улар билан фючерс шартномаси асосида иш юритмоқда. Тумандаги 5 минг 550 гектар ер майдонида етиштириладиган пахтани қайта ишлаб, ип ҳолатида сотилади.


--> -->