Мақола топилди: 18 та

1.ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БЎЙИЧА ХАЛҚИМИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Бутун халқимиз аниқ билиши керак: биз коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз. Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз. Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман.


2.Президент фармони: Каронавирусга қарши курашиш учун 10 триллион сўм сарфланади

Фармонга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши 10 триллион сўм ҳажмдаги жамғарма тузилди. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди.


3.Наманганда коронавирус юқтирган бемор билан алоқада бўлган 54 шахс карантинга олинди

Биз сизлардан тиббиёт ходимлари томонидан берилаётган маслаҳатларга, тавсияларга амал қилишингизни, зарурат бўлмаган ҳолларда кўчага чиқмасликни, ўзингиз ва оила аъзоларингизда касалликнинг бирор аломати сезилганда, хонадонингизга 103 телефон орқали тез тиббий ёрдам шифокорларини чақиришингизни сўраймиз, - дейди вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи ўринбосари Давлатали Қосимов.


4.Алишер Усмонов коронавирусга қарши кураш учун она юртига 20 миллион доллар ажратди

Россиялик миллиардер, келиб чиқиши наманганлик бўлган таниқли тадбиркор Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш доирасидаги тадбирларни қўллаб-қувватлаш учун 20 миллион доллар ажратди. Ушбу маблағ коронавирус сабабли юртимизга олиб келинган ватандошларни карантинга олиш учун зарур бўладиган шифохона жиҳозланиши учун сарфланади.


5.Президент аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги фармонни имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.


6.Наманганда коронавирусдан яна бир одам ўлгани ростми?

Бугун ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида яна бир фуқарони, "долларфуруш"лиги айтилаётган 46 ёшлар чамасидаги одамни коронавирусга чалингани сабабли вафот этгани ҳақида тарқалган хабарлар қанчалик рост? Бунга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси аниқлик киритди.


7.Наманганда банк ходимини сўккан орган ходими ишдан ҳайдалди

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги маҳаллаларда пенсионерларга пенсия пулларини тарқатган, коронавирусга чалинган, дея иддао қилинган Халқ банки кассирини сўккан орган масъул ходимининг видео-лавҳаси халқимизнинг ҳақли эътирозлари, кенг мунозараларига сабаб бўлди.


8.Карантинда 14 кун: Назоратда бўлган наманганлик депутат барчасини очиқлади

Ҳа, шифокорларга ҳар томонлама қийин. Чунки улар пандемия даврида ҳам хавфли шифохоналарда ишлашяпти, ҳам вирус юқтириб олишлари эҳтимоли катта. Айни фикрни стационар назоратда бўлган Наманган туманининг Шўрқўрғон қишлоғида яшовчи ҳам шифокор, ҳам туман кенгаши депутати, ҳам тадбиркор Акрамжон Мирзаакбаров фаолияти мисолида кўрдик.


9.Наманганда коронавирусга чалинган яна 20 киши соғайди, улар орасида 2 ойлик ҳам гўдак бор

Ўз касбига содиқ, фидойи шифокорларимизнинг астойдил саъй-ҳаракатлари билан мамлакатимизда коронавирус инфецсиясини юқтириб олган беморларни соғайтиришда юқори натижаларга эришилмоқда. Айни пайтда шифохоналардан қувончли хабарлар келиб турибди.


10.Наманганда Ҳайит арафасида 7 киши коронавирусдан тузалди. Улар орасида 80 ёшли онахон бор!

Наманган вилоятида коронавирусга чалинган 7 нафар бемор буткул соғайди. Улар айни дақиқаларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан реабилитацияга кузатилди.


11.Наманган шаҳрида коронавирусга чалинган барча беморлар соғайди

Наманган шаҳрида коронавирус билан касалланганларнинг барчаси соғайди. Беморларнинг жами сони 155 киши бўлиб, улардан 4 нафари вафот этган. Наманган бу кўрсаткич бўйича мамлакатда Тошкент шаҳридан кейинги иккинчи ўринда турибди. Ўзбекистонда тожли вирусга чалинган илк бемор билан боғлиқ ўлим ҳам гуллар шаҳрида рўй берганди.


12.Наманганда яна 14 киши коронавирусдан тузалди

Жорий йил 13 июль, душанба куни Наманган вилоятида коронавирусга чалинган 14 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан реабилитацияга кузатилди.


13.Наманганда рекорд: бир кунда 55 киши коронавирусдан соғайди

Оиласи бағрига шошаётган ҳамюртларимиз давлатимиз томонидан кўрсатилган беқиёс ғамхўрлик учун миннатдорчилик изҳор қилиб, қаҳрамонона хизматлари билан эл дардига дармон бўлаётган саломатлик посбонларига, хусусан Бош шифокор Жакбарали Қурбонов бошчилигидаги вилоят юқумли касалликлар шифохонаси заҳматкашларига раҳматлар айтишди.


14.Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги китоби нашрдан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев асарларининг тўртинчи  жилди - "Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари" номли янги китоби нашрдан чиқди. Шу пайтга қадар давлатимиз раҳбари асарларининг учта жилди чоп этилган эди.


15.Карантин зонасида: Беморларимиздан бири ҳатто васиятнома ёзмоқчи бўлганди

Беморларда хасталикдан кўра ваҳима баланд, қолаверса, уларнинг инжиқлигига кўникиш, саволларига қониқарли жавоб қайтариш лозим, айрим ношукур ва беписанд кимсаларга пандемиянинг аҳамиятини англатиш керак. Бир бемор келди, ўрта оғир даражада ва тушкунликда эди. Олдига кириб, шикоятини сўраганимда оқ варақ сўради ва васиятнома ёзмоқчи эканини билдирди.


--> -->