Мақола топилди: 5 та

1."БЕМАҲАЛ ҚИЧҚИРГАН ХЎРОЗ" ёхуд "Адолат"чилар қонунни билишмайди-ми?

Аммо “Адолат” партияси вакилининг бемаврид қичқирган хўроздек сайловчиларни овоз беришга даъват қилгани “Адолат”чи йигитнинг Сайлов кодексидан бехабар эканлигини кўрсатади. Боз устига ҳали депутатликка номзодлар эълон қилингани йўқ. “Адолат” СДП аъзоси Дилбар Асқарованинг одамларни чалғитиб, қонунга хилоф равишда йўқ номзодларига даъват этиши эса бемаҳалда қичқирган хўроз қилиғидан бошқа нарса эмас.


2.Партиянинг аҳди қатъий: "Миллий тикланиш" ўз сўзидан қайтмайди!

"Миллий тикланиш" партияси "парламентни “халқ уйи”га, депутатларни халқимизнинг фидойи хизматчисига айлантириш”ни амалда таъминлашни асосий вазифаларидан бири, деб билади. Чунончи, парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатларини, энг аввало, ўз сайловчилари билан доимий ва узлуксиз алоқасини йўлга қўйиш чоралари кўрилади.


3.Наманганда депутатликка номзод маъмурий жавобгарликка тортилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Наманган шаҳридаги “32-Исфархон” сайлов округидан номзоди кўрсатилган Зокиржон Ходжаев 2019 йил 3-4 декабрь кунлари Наманган шаҳридаги номзоди қўйилган “Ҳақиқат” ва “Марғилон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшовчи сайловчилар билан учрашиб, сайлов куни унга овоз беришлари учун уларга озиқ-овқат маҳсулотларини текин тарқатиб, сайловолди ташвиқотини олиб борган.


4.Актёр Ёқуб Аҳмедов депутатликка сайланди

22 декабрь куни Наманган шаҳридаги “21-Марғилон” сайлов округида бўлиб ўтган сайловда кўпчилик  сайловчилар “Миллий тикланиш” партияси фаоли, актёр ва тадбиркор Ёқуб Аҳмедовга ишонч билдирди.


5.Ҳокимларни депутатликка сайланишига чек қўйиш керак

Афсуски, яккаҳокимликка ўрганган ва жамоатчилик назоратини, танқидини қабул қилолмайдиган ҳокимлар томонидан Кенгашнинг эркин фаолият юритишига ва депутатларнинг бемалол фикр билдириш имконияти иложи борича чекланади. Ўз-ўзидан депутатлар ҳам сен менга тегма, мен сенга тегмайман муҳитига мослашиб қолади.


--> -->