Мақола топилди: 6 та

1.Расмий баёнот: Наманган аҳли ғаламисларнинг провакациясига берилмайди

Блогер Шабнам (Нафосат) Алошукурова “Наманганда ўзи эркак борми?” деган Наманган шаҳри аҳлининг қадр қимматини камситадиган, ерга урадиган сўзлари билан 700 мингга яқин шаҳар аҳолисининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқарди.


2.Камбағални отнинг устидаям ит қопади: Талабаларнинг ҳолини ким ўйлайди?

Нега ўзгаришлар фақатгина Тошкент шаҳри ва бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг даромадларидан келиб чиқиб белгиланмоқда? Наҳотки, улар юртимизнинг олис ҳудудларида бўлмаган, мактаб ва қишлоқ врачлик пунктидан бошқа бирор бир бюджет ташкилот фаолият олиб бормайдиган 10 минглаб қишлоқларни, аҳоли ишсизликдан, йўқчиликдан азият чекиб яшаётганини кўрмаган?


3."Уч илдиз" операцияси: ДХХ Учқўрғонда йирик миқдордаги оғуни фош этди

“Қорадори” кенг қамровли тадбири эди. У Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилди. Йўл четига тўхтатилган “Спарк” автомашинаси ҳолислар иштирокида кўздан кечирала бошланди. Автомобиль эгаси Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи Жамол Тожибоев кўзлари жовдираб, ўзини ҳар куйга солишга ҳаракат қилар эди. Аммо...


4.КИРИЛМИЗМИ, LOTINMIZMI, НИМА ДЕЙЛИК ОТИМИЗНИ?

Дунёнинг қайси давлатида шунақа тажриба бор? Бир аср мобайнида тўрт марта алифбосини алмаштириб, бешинчи мартасида ўзгартиришлар киритиб, яна ҳалигача аросатда юрган қайси давлатни биламиз? Биз нима қилаяпмиз ўзи?! Нега ўттиз йилдан бери бир тўхтамга кела олмаяпмиз?


5.Карантин зонасида: Беморларимиздан бири ҳатто васиятнома ёзмоқчи бўлганди

Беморларда хасталикдан кўра ваҳима баланд, қолаверса, уларнинг инжиқлигига кўникиш, саволларига қониқарли жавоб қайтариш лозим, айрим ношукур ва беписанд кимсаларга пандемиянинг аҳамиятини англатиш керак. Бир бемор келди, ўрта оғир даражада ва тушкунликда эди. Олдига кириб, шикоятини сўраганимда оқ варақ сўради ва васиятнома ёзмоқчи эканини билдирди.


6.Каъбага муҳаббат мўъжизаси

Оппоқ мармар тошли саҳнда, устига қора заррин мато қопланган чорбурчак бинонинг олтиндек нур таратувчи эшиклари қаршисида тиз чўкканча Оллоҳга илтижо қилардим. Ҳали мен таниб улгирмай, кўкрак сутига тўймай бевақт оламдан ўтган онам, охирги йўлга кузата олмаганим – отам, менга меҳр бериб боққан марҳум энам, бобомга жаннатдан жой, гуноҳларимга кечирим сўрадим. Ичимдан отилиб чиққан дард кўз ёшим бўлиб оқарди…


--> -->