Спорт
-
Даврон Ҳошимов футболчилик фаолияти давомида “Пахтакор”, “Навбаҳор” “Локомотив” жамоаларида тўп сурган. У 2018 йилги мавсумда “Навбаҳор” клуби таркибида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2049 дақиқа ҳаракат қилган, чемпионат бронза медалини қўлга киритган.
-
Агар ўйинлар мухлисларсиз ўтказиладиган бўлса, қандай тасаввур қилишим мумкин? Албатта, футбол учашувларини томошабинларсиз ўтказиш осон кечмайди. Бундай ўйинларда футболчиларда иштиёқни уйғотиш қийин. Аммо наилож, коронавирус пандемияси сабабли, улар шундай ҳолатда тўп тепишга мажбур...
-
Наманган футболи тарбияланувчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Хитойнинг “Шанхай СПИГ” клуби аъзоси Одил Аҳмедов юртимизда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятда тиббиёт муассасалари учун зарур воситаларни тақдим этди.
-
Коронавирус сабабли 2020 йил 16 мартдан эътиборан Ўзбекистонда барча спорт-таълим муассасалари номуайян муддатга ёпилди. Бу ҳақида республика Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маълум қилди.
-
Наманган шаҳридаги “Ёш куч” ўйингоҳида жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган сунъий қопламали майдон фойдаланишга топширилди. Ўйингоҳ Равшан Эрматов, Вадим Абрамов, Одил Аҳмедов каби нуфузли меҳмонлар, Фарғона водийси вилоятларидан келган мураббий ва футболчилар, миллионлар ўйини ихлосмандлари билан гавжум бўлди.
-
Олдин ҳакамлар хато қилса ҳам тан олинмаган ёки йўл қўйилган хатоларга кўз юмилган. Энди ундай эмас. Ким хато қилган бўлса, очиқ-ойдин тан олиняпти. Хато-камчиликларни тўғрилаш учун ҳаракат қиляпмиз. ФИФА инструктори ҳакамларнинг йўл қўйган хатоларини кўрсатиб бермоқда. Биз йиллар мобайнида ҳакамларнинг савиясини ва билимини ошириш учун жиддий эътибор қаратмадик.
-
Косонсойдаги Шоҳсафед даҳасидаги мазкур замонавий мототрасса қурилиши шу йил март ойида якунига етади. Янги спорт иншоотида Наврўз умумхалқ байрами арафасида мотоцикл пойгаси бўйича Наманган вилояти ҳокими кубоги учун Халқаро мусобақа ўтказилиши кутилмоқда.
-
“Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга муносиб ҳозирлик кўрди. “Лочинлар” тайёргарлик жараёнларини пойтахтимизда ва Туркияда олиб бордилар. Салкам бир ой давом этган Европа йиғини давомида етакчи жамоаларга қарши ўтказилган саккизта ўртоқлик учрашувида мураббийлар талабга мос келадиган футболчиларни синаб кўришди. Натижада “Навбаҳор” сафига муносиб 25 футболчи саралаб олинди.
-
Чустлик халқаро тоифадаги спорт устаси Наманганда муносиб кутиб олинди. Ўзбекистон шону шавкатини дунёга ёйган ўғлонни вояга етказган ота-онасига миннатдорлик билдирилиб, уларга Наманган вилояти ҳокимининг совғаси – “Дамас” автомобили калити тантанали тарзда топширилди.
-
Россиянинг жаҳонга машҳур “Патриот” промоуторлик ширкати билан уч йил муддатга шартнома имзолаган Шукуржон Раҳимовнинг катта боксдаги қадамлари қутлуғ келди. Маҳоратли мураббий Эдуард Кравцов қўл остида шуғулланаётган боксчимиз “профи-ринг”да навбатдаги жангини 28 февралда Россиянинг Краснодар ўлкасида ўтказишини маълум қилди.