Коронавирус сабабли 2020 йил 16 мартдан эътиборан Ўзбекистонда барча спорт-таълим муассасалари номуайян муддатга ёпилди.

Бу ҳақида республика Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маълум қилди.

Тегишли буйруқ билан вазирлик тизимида фаолият кўрсатаётган барча муассасалар, жумладан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, республика Олимпия захиралари мактаб-интернатлари, Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган мактаб интернатлари, болалар-ўсмирлар спорт мактабларидаги пуллик ва бепул тўгараклар, шунингдек, ёпиқ сузиш ҳавзаларидаги барча тўгараклар номуайян муддатга таътилга чиқарилган.

Бундан ташқари, мамлакат ҳудудида ўтказиладиган барча спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари ҳамда бошқа ички мусобақалар ҳам номаълум муддатга қолдирилади.

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тур баҳсларига якун ясалди. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистондаги барча футбол учрашувлари ҳам бекор қилинди. Алоҳида топшириқсиз ҳеч қандай футбол учрашувлари ўтказилмайди.

© namangan24.uz

--> -->