Жамият
-
Дилноза Зоҳидхоновна Азизова 1986 йил 28 январда Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йили Наманган давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Мутахассислиги – ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.
-
Маҳалла раислари янгича ёндашув, янгича тизим асосида иш бошламоқда. Маҳалла раислари янги ваколатлар асосида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Ўз-ўзидан равшанки, ҳуқуқ ва ваколат билан бирга аҳоли, жамоатчилик олдида бурч ва мажбурият ҳам пайдо бўлмоқда.
-
Зулайҳо Баҳриддиновна Маҳкамова 1968 йил 29 август куни Янгиқўрғон туманида туғилган. Наманган давлат педагогика институти, Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
-
Доно халқимизда “Қинғир иш келтирар ташвиш”, деган нақл бежиз айтилмаган. Даромад орттириш мақсадида қилинган ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракат албатта, бир кун келиб “миси” чиқиши шубҳасиз.
-
Наманган вилояти жамоатчилиги оғир жудоликка учради. Вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари ва Косонсой тумани собиқ ҳокими, йўл қурилиши соҳасининг фахрийси, юртимизнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган инсон Икромжон Каримов узоқ давом этган касалликдан сўнг 75 ёшда вафот этди.
-
2022 йил 1 февралдан кучга кирадиган мамлакатимиз қонунчиликдаги ўзгаришлар рўйхатини тақдим этамиз. Мазкур дайжест Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланди.
-
Умра сафари қачондан бошланади? Сафарга қачон рўйхатга ёзилган фуқаролар жўнатилади? Умра тўлови қанча этиб белгиланди? Зиёратчилар учун қайси вакцина билан эмланиш талаб этилади? Ўзбекистон мусулмонлари идорасига мўмин-мусулмонлардан Умра зиёрати бўйича келиб тушган кўпгина саволларга жавобларни тақдим этамиз.
-
2022 йил 1 январдан бошлаб давлат идоралари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан бир қатор маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди. Бунда тегишли ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
-
Баҳодир Турсунович Юсупов 1961 йил 16 август куни Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 1982 йили Тошкент политехника институтини, 1997 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
-
Муқаддас Ислом динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш, "Жаҳолатга қарши – маърифат" тамойили асосида униб-ўсиб келаётган ёшларимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялашга алоҳида аҳамият берамиз. Бизнинг энг катта бойлигимиз – турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликдир.