Технология
-
Наманган туманидаги Тошбулоқ шаҳарчасида жойлашган “Тошбулоқ текс” масъулияти чекланган жамияти қошида 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган пахта-тўқимачилик кластери бугунги кунда 133 та фермер хўжалигига хизмат кўрсатиб, улар билан фючерс шартномаси асосида иш юритмоқда. Тумандаги 5 минг 550 гектар ер майдонида етиштириладиган пахтани қайта ишлаб, ип ҳолатида сотилади.
-
Аббосбек Сатторов 1996 йил 4 июль куни Норин туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2019 йили Наманган Давлат университетининг ижтимоий-иқтисодий факультетини тамомлаган. Мутахассислиги педагог. Меҳнат фаолиятини 2019 йилда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти Кенгашида матбуот хизмати мутахассиси сифатида бошлаган.
-
Алибек Алишерович Эргашев 1985 йил 29 июль куни Наманган вилояти Чуст туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2009 йили Тошкент Давлат жаҳон тиллар университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Мутахассислиги журналист. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзоси. Оилали, икки нафар фарзанди бор.
-
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувоқилаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иш қўзғатилган.
-
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партияси “тонировка” учун белгиланган тўловларни бекор қилиш бўйича Ҳукуматга таклиф киритмоқчи. "Тонировка" тўлови миқдорининг юқорилиги боис, бугунги кунда айрим фуқароларгина автомобиль ойналари тусини ўзгартирган. 2019 йил статистикасига қарганда, улар жами автомобиллар сонининг 0,1 фоизини ҳам ташкил қилмаган.
-
Зараркунанда тарқалишининг олдини олиш қарши кураш чораларини белгилаш ва мониторинг қилиш мақсадида ҳозирги вақтда агроном иснпекторлар томонидан ток майдонларига феромон тутқичлар қўйиб, зараркунандага қарши курашиш бўйича боғ эгаларига керакли тавсиялар асосида биологик ёки кимёвий қарши кураш чора-тадбирларини амалга оширишлари тўғрисида тавсиялар берилмоқда.
-
Ҳурматли ота-оналар! Вояга етмаган фарзандларингизга асло бепарво бўлманг! Ахир, бу мурғак ёшдаги болалар автомашинанинг хавфини тушунмайди. Улар сизнинг лоқайдлигингиз қурбони бўлишига йўл қўйманг!
-
Журналист ва блогерларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб қайтарган жамият мутасаддилари журналист ва блогерлар билан доимий ҳамкорлик қилиш, уларнинг таклифларини, холис танқидий фикрларини инобатга олиш фақат яхши натижага омил эканини қайд этди.
-
Чортоқлик Нигора Аҳмедова ҳам суюқгаз истеъмолчиларидан. У газ таъминотидан хурсандлигини қуйидагича изҳор этди: Бизга суюлтирилган газ билан тўлдирилган маиший баллонларни вақтида алмаштириб беришяпти. Газчиларнинг хизматидан мамнунмиз. Карантин шароитида уйдан кўчага чиқмадик. Баллонларни олиб келиб беришди. Бунинг учун уларга раҳмат.
-
- Бошқа йўлимиз йўқ. Еримиз жаннат, бундан фойдаланиб, Наманганни бошқа ҳудудларга намуна қилишимиз керак, одамларни уйғотишимиз лозим. Йилма-йил фойдаланиш шарти билан ерини, уруғини, кўчатини, маблағини берамиз, қолган ҳаракат одамларнинг ўзидан бўлиши керак. Шундай қилмасак эртага натижамиз бўлмайди, - деди Президент.