СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил 8 апрель куни "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади. Рамазон ойини карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб ҳолда ўтказишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланди.
-
Қозоғистонда кунлик касалланиш кўрсаткичлари кун сайин ўсиб бормоқда. 2021 йилнинг 27 март куни мамлакатда 1596та янги ҳолат қайд этилган - бу бир кун олдингидан 100тага кўп. Шундан энг кўп ҳолат Олмаотада аниқланган - 510та янги ҳолат. Кейинги ўринда пойтахт Нурсултон - 382та янги ҳолат.
-
Эмлаш жараёни Президент қароргоҳи яқинида жойлашган Сеул марказидаги туман поликлиникасида амалга оширилган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга ҳам 660 минг доза “Сovid-19” инфекциясига қарши “AstraZeneca” вакцинаси олиб келинган.
-
Нодиржон Илҳомжонович Мухторов 1982 йил 19 январь куни Наманган вилояти Поп туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган Давлат университети ва Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Юридик фанлари номзоди илмий даражасига эга.
-
Ҳувиллаган шаҳар, қишлоқлар, тўхтаб қолган завод, корхоналар, ғилдираги “кишанланган” самолёт ва беҳисоб катта-кичик транспортлар, кун ора энг яқинларни йўқотишлар, ҳатто жанозаларда қатнаша олмаган кунларимиз ҳар дам хотирангиздан кўтарилмасин. Деразадан термулиб ишхонасини, ўқув, тарбия даргоҳларини соғинган одамлар, талаба, ўқувчи, боғча тарбияланувчиларининг нигоран боқишлари асло ёдингиздан чиқмасин? Бефарқлик, ўзибўларчилик, сен менга тегма, мен сенга каби салбий хислатлардан шу вақтдан бошлаб воз кечайлик.
-
Ёрқиной Сайфиддиновна Насриддинова 1977 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йили Наманган Давлат университетининг факультетини тамомлаган. Мутахассислиги педагог. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси аъзоси.
-
Абдурасул Ғаппоровичнинг фарзандлари ва шогирдларига алоҳида фахр билан “Менинг рекордимини фақат такрорлаш мумкин, лекин янгилаб бўлмайди”, деган иборалари бор. Абдурасул ака нафақат мактабда, кириш имтиҳонида ва олийгоҳда ўқиш давомида, балки прокуратура ва суд органларидаги хизмати давомида Харьков шаҳри ва Тошкент шаҳридаги малака ошириш курсларида ҳам фақат “аъло” баҳолар олди, “тўрт” ёки ундан паст баҳо нималагини билмаган.
-
Ҳазрат Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қиз фарзандини жуда яхши кўришларига гувоҳ бўлганман. 2013 йил ёз фаслида Ҳазратни зиёрат қилгани уйларига бордим. Ҳазрат бу сафар анчада кўришдик дедилар. Бу гапга ўзимни йўқотиб қўйдим. Ҳазратга янгиликлар бор дедим. Ҳазрат ҳўш! Қани-қани айтингчи Муҳаммад Бобур жаноблари!