Спорт
-
Эътироф этиш жоиз, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, эртамиз эгаларини спортга қизиқтириш, уларнинг салоҳияти ва интилишларини юзага чиқаришда алоҳида ташаббус кўрсатиб келмоқда. Учқўрғон туманида 1,70 гектар майдонда Марказий Осиёжа ягона бўлган, уч конфигурацияли замонавий картодром барпо этилди. Ушбу картинг мажмуасида спортчилар учун барча шарт-шароитлар ҳозирланди.
-
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, Хитойнинг “Тянжин Теда” клуби аъзоси Одил Аҳмедов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Шавкат Абдураззоқовнинг қабулида бўлди.
-
Олимжон ака узоқ йиллар мобайнида “Наманган автотеххизмат” корхонасида самарали меҳнат қилди. Шу ташкилот тизимидан пенсияга чиққан. Турмуш ўртоғи билан тўрт ўғил, бир қизни тарбиялаб, эл-юрт хизматига камарбаста фарзандлар этиб вояга етказган эди.
-
Шу йилнинг 3-4 октябрь кунлари Бангладеш давлатида пумсэ бўйича онлайн тарзда ўтказилган “1st Bangladesh Taekwondo International poomsae championships” мусобақасида наманганлик таэквондочилар муваффаққиятли иштирок этдилар.
-
1999 йилда туғилган Эҳсони Панчшанбе футболчилик фаолиятини 2016 йилда бошлаган. Ҳозиргача фақатгина “Истиқлол” жамоаси аъзоси бўлган 21 ёшли чарм тўп устаси тўрт карра Тожикистон чемпиони, уч мартадан шу мамлакат кубоги ва суперкубогини қўлга киритган. Бундан икки йил аввал, 19 ёшида ўз юртида энг яхши футболчи деб топилган. 2018 йили Осиё чемпионатида сардор сифатида майдонга тушган.
-
20 йиллик футболчилик фаолияти давомида ярим ҳимоя чизиғида ўйнаган Нўъмон Ҳасанов юртимизнинг етакчи жамоаларида тўп суриб, тўрта карра Ўзбекистон чемпиони ва икки карра кубок соҳиби соҳиби бўлган. Рақиблари дарвозасига 125 та гол уриб, Геннадий Красницкий клуби аъзосига айланган. 49 ёшга тўлган қўқонлик мутахассис мураббийлик фаолиятини 2002 йили Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоасида ўйновчи-мураббий сифатида бошлаган.
-
Даврон Ҳошимов футболчилик фаолияти давомида “Пахтакор”, “Навбаҳор” “Локомотив” жамоаларида тўп сурган. У 2018 йилги мавсумда “Навбаҳор” клуби таркибида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2049 дақиқа ҳаракат қилган, чемпионат бронза медалини қўлга киритган.
-
Агар ўйинлар мухлисларсиз ўтказиладиган бўлса, қандай тасаввур қилишим мумкин? Албатта, футбол учашувларини томошабинларсиз ўтказиш осон кечмайди. Бундай ўйинларда футболчиларда иштиёқни уйғотиш қийин. Аммо наилож, коронавирус пандемияси сабабли, улар шундай ҳолатда тўп тепишга мажбур...
-
Наманган футболи тарбияланувчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Хитойнинг “Шанхай СПИГ” клуби аъзоси Одил Аҳмедов юртимизда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятда тиббиёт муассасалари учун зарур воситаларни тақдим этди.
-
Коронавирус сабабли 2020 йил 16 мартдан эътиборан Ўзбекистонда барча спорт-таълим муассасалари номуайян муддатга ёпилди. Бу ҳақида республика Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маълум қилди.