Мақола топилди: 13 та

1.Ҳайитга муносиб туҳфа: "Ҳидоя" талабалари янги бинода!

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларга қулай шароитларни ҳозирлаш мақсадида қисқа фурсатларда 10 миллиард сўм маблағ эвазига янги, замонавий, муҳташам, кўркам ўқув биноси, мажлислар зали, спорт залидан иборат  муҳташам мажмуа Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида қад ростлади.


2.Парижда Наманган тикувчилик салоҳияти тақдим этилди

Франциянинг бир қатор савдо ва ишлаб чиқариш компаниялари, Париж мода академияси вакиллари кўргазмага қўйилган маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар. Уларни, айниқса, Наманганда тикилаётган эркаклар костюм-шимлари ва бошқа трикотаж маҳсулотлари бежиримлиги билан қизиқтириб қўйди.


3.Наманганда биринчи буйрак трансплантацияси амалга оширилди

2 соату 30 дақиқа давом этган операция давомида Наманган шаҳрида яшовчи 37 ёшли Барно Мусабоевага донор - отаси Собиржон Мусабоевнинг бир буйраги трансплантация қилинди. Уларнинг ҳолати қониқарли.


4.Наманганда илк бор бош мияда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Бу жаҳон тиббиёти илғор усул ва услубларини вилоятимиз тиббиётида қўллашга астойдил интилаётган нейрожарроҳ Сайдулло Шарифбоевнинг изчил саъй-ҳаракатларининг самарасидир. Шу тариқа, нафақат Наманган, балки, Ўзбекистон тиббиётининг жарроҳлиги тарихида илк марта бош мияда олиб борилган нейроэндоскопик амалиёт муваффақиятли чиқди.


5.Тўрақўрғонда Ўзбекистонда ўхшаши йўқ корхона қурилмоқда

Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров Тўрақўрғон туманидаги Оқтош маҳалласи ҳудудида “Ифода агрокимёҳимоя” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилаётган гранула ҳолидаги минерал ўғитлар ишлаб чиқариш цехи билан танишди.


6.Наманган вилояти: Ташрифдан ташрифгача нималар ўзгарди?

Наманган вилояти иқтисодиётида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 107 фоизга ўсишига эришилган бўлса, шу йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 108,6 фоизни ташкил қилди. 2019 йилга белгиланган 170,9 миллион доллар қийматига тенг экспорт амалиёти 100 фоиз бажарилди. Жорий йилда эса 450 миллион доллар экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб йилнинг дастлабки тўрт ойида 106 миллион доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилинди.


7.ЎЗБЕКИСТОНДА КАРАНТИН 15 АВГУСТГАЧА УЗАЙТИРИЛДИ

Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди. Коронавирус пандемиясига қараши курашиш бўйича Республика махсус Комиссияси қарорига асосан, Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:


8.Ўзбекистонда 1 октябрдан қандай муҳим ўзгаришлар кучга киради?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 1 октябрдан ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз ҳамда кучга кираётган янги тартиблар ҳақида маълумот берилди. Янги ойдан 12 та муҳим ўзгариш амалга татбиқ этилади.


9.Ҳокимларни депутатликка сайланишига чек қўйиш керак

Афсуски, яккаҳокимликка ўрганган ва жамоатчилик назоратини, танқидини қабул қилолмайдиган ҳокимлар томонидан Кенгашнинг эркин фаолият юритишига ва депутатларнинг бемалол фикр билдириш имконияти иложи борича чекланади. Ўз-ўзидан депутатлар ҳам сен менга тегма, мен сенга тегмайман муҳитига мослашиб қолади.


10.Сайловчилар номзодимизни қўллаб-қувватлашига ишонамиз

Бугунги кунда бутун юртимиз бўйлаб уй-жойлар қурилиши ҳажми ошган бўлсада, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қамраб олгани йўқ. Президентликка номзод Мақсуда Ворисова ўз сайловолди дастурида оғир ижтимоий ахволдаги оилаларни ижтимоий турар-жойлар билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бундай уй-жойлар учун имтиёзли ипотека кредити бериш амалиётини такомиллаштириш таклифи илгари сурилган.


11.Юртимизда "Omicron" штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади

Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида юртимизда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.


12.2030 йилгача бўлган Ўзбекистон стратегияси тасдиқланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фармони билан "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинди.


13.Наманган – Хитой: олий таълимдаги ҳамкорлик қандай самара бермоқда?

Хитой Халқ Республикаси билан икки тарафлама олийгоҳлар ўртасида изчил ҳамкорлик йўлга қўйилди. Биргина, Наманган муҳандислик-технология институти томонидан Хитойнинг Вухан, Донхуа, Зежианг фан ва технологиялар университети, Ланжоу кимё-физика институти, Шинжиан кимё технологиялар институтлари билан изчил алоқалар ўрнатилди.


--> -->