Мақола топилди: 7 та

1.Ёшлар кўпроқ телеграм каналларни кузатмоқдами?!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов бугунги кунда барча ҳақиқий интернет маконини ўз танасида ҳис қилаётгани ҳақида гапиргани диққатимизни тортди. Унинг ҳозирда телеграм каналларга алоҳида эътибор бериш керак, чунки кўпчилик ёшлар янгиликларни айнан телеграмдан ўқиётгани, масалан, раҳбарларнинг ўзини эмоционал тарзда тутган ҳолатлари айнан телеграм каналларда тарқалаётгани ҳақидаги таъкидлари ўринли, албатта.


2.Камбағални отнинг устидаям ит қопади: Талабаларнинг ҳолини ким ўйлайди?

Нега ўзгаришлар фақатгина Тошкент шаҳри ва бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг даромадларидан келиб чиқиб белгиланмоқда? Наҳотки, улар юртимизнинг олис ҳудудларида бўлмаган, мактаб ва қишлоқ врачлик пунктидан бошқа бирор бир бюджет ташкилот фаолият олиб бормайдиган 10 минглаб қишлоқларни, аҳоли ишсизликдан, йўқчиликдан азият чекиб яшаётганини кўрмаган?


3.Вилоятдаги гигант корхона мол-мулклари нега хатловга олинди?

“Наманган агро кимё ҳимоя” жамияти нафақат вилоятда, балки республикада ҳам ўзига хос мавқеи ва нуфузига эга бўлган корхоналардан биридир. Бу корхона Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётганлар қаторига киради. Бироқ...


4.Июнь ойидан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Жорий йилнинг 1 июнь санасидан эътиборан Ўзбекистон Республикасида қатор ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Адлия вазирлиги янги ой бошидан мамлакатда бўладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.


5.Халқ таълими вазири: "Наманган намунаси"ни республикада оммалаштирамиз

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Наманганда янгидан барпо этилаётган умумтаълим мактаблари, улардаги бунёдкорлик, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди. Дастлабки манзил инвестиция дастури асосида 7 миллиард 626 минг сўм эвазига вилоят марказидаги Баркамол авлод маҳалласи ҳудудида янгидан барпо этилаётган 315 ўринли ўқув даргоҳи бўлди.


6.Президент Норин дарё бўйида ноёб балиқларни етиштирувчи корхонага борди

- Аҳоли учун бундай ноёб балиқ турлари ҳамёнбоп бўлиши керак. Бунинг учун эса балиқнинг озуқа-емини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш зарур. Таннарх тушсагина бозори чаққон бўлади, одамлар дастурхонига балиқ етиб боради, тадбиркор учун ҳам фойда икки ҳиссага ортади, — деди Шавкат Мирзиёев.


7.ЎЗБЕКИСТОНДА КАРАНТИН 15 АВГУСТГАЧА УЗАЙТИРИЛДИ

Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди. Коронавирус пандемиясига қараши курашиш бўйича Республика махсус Комиссияси қарорига асосан, Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:


--> -->