Мақола топилди: 3 та

1.МАРҒИЛОН КЎЧАСИ ҚАЧОН ОБОД БЎЛАДИ? Наманган шаҳар ҳокимлиги мутасаддиси изоҳ берди

Kun.uz сайти ва ижтимоий тармоқларда “Наманган шаҳридаги абгор йўл: ҳайдовчилар асабидан, машиналар баллонидан айрилмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда Наманган шаҳрининг Марғилон кўчаси йўли ачинарли ҳолатда эканлиги, серқатнов йўлнинг бир неча йиллардан бери носозлиги аҳоли ва ҳайдовчилар учун ноқулайликлар туғдираётгани, пиёдалар ўтиш жойи чизиқлари ҳам ўчиб кетгани, бу эса фуқаролар, хусусан, ўқувчилар учун хавф туғдираётгани билдирилган.


2."Hududgaz Namangan": Суюлтирилган газ тизимининг бир кунлик иши қандай самара берди?

Наманган вилоятида “Маҳаллабай” бўйича ишлаш механизми ташкил этилган бўлиб, эндиликда ҳар бир маҳалла кўчалари бир куннинг ўзидаёқ суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. Хусусан, шу йилнинг 13 август куни вилоятдаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан жами 231,6 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиб, 2550 нафар истеъмолчига ID карталар тарқатилди. Эҳтиёжманд оилаларга 27 дона маиший газ баллонлари берилди.


3.Косонсойда 11 миллиардга қандай муаммолар ҳал этилди?

Республика ишчи гуруҳининг Наманган вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан энг оғир ҳудуд ҳисобланган Косонсой туманидаги фаолияти давомида “Оққўрғон тажрибаси” асосида 59 та маҳаллада уйма-уй, хонадонма-хонадон юрилиб, аниқланган ҳар бир масалага ечим изланди.


--> -->