Мақола топилди: 30 та
1. | Халқ ичида бўл: вилоят ҳокими Учқўрғонда сайёр қабул ўтказди Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров Учқўрғон туманида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида сайёр қабул ўтказди. |
2. | Сайёр қабуллар: Одамлар давлатдан розими? Шу йилнинг 1 майига қадар Президент Администрацияси, Олий Суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Марказий Банк ҳамда давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоят секторлари раҳбарларининг ҳудудларда сайёр қабуллари ўтказилмоқда. |
3. | Халқ ичида бўл: вилоят ҳокими Учқўрғонда сайёр қабул ўтказди Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров Учқўрғон туманида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида сайёр қабул ўтказди. |
4. | Америкалик олимга Наманганда фахрий профессор унвони берилди Наманган муҳандислик-технология институти томонидан АҚШнинг Техас Университети профессори, доктор Рави Прокаш Данига хизмат кўрсатган фахрий профессор унвони берилди. Бу ҳақдаги махсус диплом америкалик олимга институтда ташкил этилган “Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси самарадорлигини оширишда маркетинг концепцияларидан фойдаланиш муаммолари” мавзусида халқаро илмий анжуман доирасида тантанали равишда топширилди. |
5. | Ёшлар кўпроқ телеграм каналларни кузатмоқдами?! Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов бугунги кунда барча ҳақиқий интернет маконини ўз танасида ҳис қилаётгани ҳақида гапиргани диққатимизни тортди. Унинг ҳозирда телеграм каналларга алоҳида эътибор бериш керак, чунки кўпчилик ёшлар янгиликларни айнан телеграмдан ўқиётгани, масалан, раҳбарларнинг ўзини эмоционал тарзда тутган ҳолатлари айнан телеграм каналларда тарқалаётгани ҳақидаги таъкидлари ўринли, албатта. |
6. | Ҳукумат қарори: Наманганда болалар боғчасига қамров кучайтирилади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган вилоятида мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. |
7. | Камбағални отнинг устидаям ит қопади: Талабаларнинг ҳолини ким ўйлайди? Нега ўзгаришлар фақатгина Тошкент шаҳри ва бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг даромадларидан келиб чиқиб белгиланмоқда? Наҳотки, улар юртимизнинг олис ҳудудларида бўлмаган, мактаб ва қишлоқ врачлик пунктидан бошқа бирор бир бюджет ташкилот фаолият олиб бормайдиган 10 минглаб қишлоқларни, аҳоли ишсизликдан, йўқчиликдан азият чекиб яшаётганини кўрмаган? |
8. | Хайрулло Бозоров Сенат олдида ҳисоб берди Наманганда аҳолининг сув таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда. Аҳолининг 37,8 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Мавжуд 508 та сув олиш иншооти қувватининг атиги 46 фоизидан фойдаланилмоқда, сув қудуқларининг 13 фоизи таъмирталаб, 8 фоизи яроқсиз ҳолга келган. Маҳаллий ҳокимликларнинг мелиоратив ишлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ташаббуслари масъул вазирликлар ва идоралар томонидан батафсил ўрганилмаяти. |
9. | Учқўрғонда шифокорга даҳшатли тажовуз: Жарроҳнинг кўзи кўрмай қолди Афсуски, беморнинг яқинлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар кундан кунга кўпайиш билан бирга, уларнинг зўравонликлари шифокорлар соғлиғининг қайта тиклаб бўлмас даражасигача ҳам етишига сабаб бўлмоқда. Бу эса соҳа ходимлари ҳимоясини ҳар қачонгидан-да янада кучайтириш, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан айбдорларга кескин чоралар кўришни, бундай ҳолатларга муросасиз бўлишни кун тартибига қайта қайта қўймоқда. |
10. | Ўзбекистонда янги профессионал таълим қандай ташкил этилади? Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимига жаҳоннинг 130 дан ортиқ давлатда амал қиладиган Миллий малака тизими жорий этилмаганлиги ҳамда кичик мутахассис кадрлар тайёрлаб келинаётган таълим дастурлари ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан қабул қилинган “Таълимнинг Халқаро стандартлари”га мос келмаслиги сабабли тайёрлаган маҳаллий кадрларимиз халқаро меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига тўсқинлик қиларди. |
11. | Коронавирус хатари: Барча спорт масканлари ёпилди, Ўзбекистон чемпионатлари қолдирилди Коронавирус сабабли 2020 йил 16 мартдан эътиборан Ўзбекистонда барча спорт-таълим муассасалари номуайян муддатга ёпилди. Бу ҳақида республика Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маълум қилди. |
12. | Таълим тарбиядан бошланади: Намангандаги эзгу ҳаракатлар самараси Ниҳолларни экиб қуйиб, уни парвариш қилмасангиз, боғ эмас, тўқайзор яратасиз. Уйнинг пойдеворини эгри қўйсангиз, қураётган уйингиз девори ҳам томгача эгри бўлиб чиқади. Уни бузиб ташлаб, бошқатдан қуришдан ўзга чора йўқ. Худди шу каби жамият “қадди-басти-ю, соғломлиги”, баркамол шахс тарбияси ҳам гўдакликдан бериладиган таълим ва тарбияга боғлиқ. |
13. | Июнь ойидан Ўзбекистонда нималар ўзгаради? Жорий йилнинг 1 июнь санасидан эътиборан Ўзбекистон Республикасида қатор ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Адлия вазирлиги янги ой бошидан мамлакатда бўладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди. |
14. | МИБ ўз вазифасини эплолмадими? Бюро изоҳ берди Эсингизда бўлса, бундан 3-4 йил аввал ҳам коммунал хизматларнинг ҳар бир тури учун алоҳида-алоҳида идораларга пул тўлардик. Айниқса, дам олиш кунлари гоҳ электр, гоҳ газ идорасидан ё бўлмасам сувга, чиқиндига пул сўраб бирин-кетин эшик тақиллатиб келишлар ҳам ҳали кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бундан уч йил бурун Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюросининг ташкил этилиши билан ана шу тўловларнинг ҳаммаси битта жойга жамланди. |
15. | КИРИЛМИЗМИ, LOTINMIZMI, НИМА ДЕЙЛИК ОТИМИЗНИ? Дунёнинг қайси давлатида шунақа тажриба бор? Бир аср мобайнида тўрт марта алифбосини алмаштириб, бешинчи мартасида ўзгартиришлар киритиб, яна ҳалигача аросатда юрган қайси давлатни биламиз? Биз нима қилаяпмиз ўзи?! Нега ўттиз йилдан бери бир тўхтамга кела олмаяпмиз? |