Мақола топилди: 8 та

1.Тасанно, "Odil Junior": Ўзбекистон чемпионлари Тўрақўрғонда тақдирланди

Тўрақўрғондаги “Odil Junior” футбол мактабида 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритган Наманган вилояти терма жамоаси аъзоларини тақдирлаш маросими бўлди.


2.Шукуржон "профи-бокс"ни ғалаба билан бошлади

Россиянинг жаҳонга машҳур “Патриот” промоуторлик ширкати билан уч йил муддатга шартнома имзолаган Шукуржон Раҳимовнинг катта боксдаги қадамлари қутлуғ келди. Маҳоратли мураббий Эдуард Кравцов қўл остида шуғулланаётган боксчимиз “профи-ринг”да навбатдаги жангини 28 февралда Россиянинг Краснодар ўлкасида ўтказишини маълум қилди.


3."Навбаҳор"-"Пахтакор" можароси: Равшан Эрматов барчасига аниқлик киритди

Олдин ҳакамлар хато қилса ҳам тан олинмаган ёки йўл қўйилган хатоларга кўз юмилган. Энди ундай эмас. Ким хато қилган бўлса, очиқ-ойдин тан олиняпти. Хато-камчиликларни тўғрилаш учун ҳаракат қиляпмиз. ФИФА инструктори ҳакамларнинг йўл қўйган хатоларини кўрсатиб бермоқда. Биз йиллар мобайнида ҳакамларнинг савиясини ва билимини ошириш учун жиддий эътибор қаратмадик.


4.Коронавирус хатари: Барча спорт масканлари ёпилди, Ўзбекистон чемпионатлари қолдирилди

Коронавирус сабабли 2020 йил 16 мартдан эътиборан Ўзбекистонда барча спорт-таълим муассасалари номуайян муддатга ёпилди. Бу ҳақида республика Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маълум қилди.


5."Навбаҳор" бош мураббийидан таклиф: 1-даврани тезроқ якунлаш керак

Агар ўйинлар мухлисларсиз ўтказиладиган бўлса, қандай тасаввур қилишим мумкин? Албатта, футбол учашувларини томошабинларсиз ўтказиш осон кечмайди. Бундай ўйинларда футболчиларда иштиёқни уйғотиш қийин. Аммо наилож, коронавирус пандемияси сабабли, улар шундай ҳолатда тўп тепишга мажбур...


6.Одил Аҳмедов ҳоким қабулида нималарни муҳокама қилди?

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, Хитойнинг “Тянжин Теда” клуби аъзоси Одил Аҳмедов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Шавкат Абдураззоқовнинг қабулида бўлди.


7.Наманганлик спортчилар "Токио-2020"да қандай натижа кўрсатмоқда?

Японияга ташриф буюрган мамлакатимиз спорт делегацияси сафидан Наманган вилоятидан 6 нафар спортчи ўрин олган бўлиб, юнон-рум кураш тури бўйича Рустам Ассакалов, байдарка ва каноэда эшкак эшишда Дилноза Рахматова ва Нилуфар Зокирова, бокс бўйича Шаҳноза Юнусова, оғир атлетика баҳсларида Адҳамжон Эргашев, ўқ отишда Мухтасар Тоҳирова “Токио-2020”да иштирок этиш бахтига муяссар бўлдилар.


8.Наманганлик спортчилар МДҲ ўйинларида медалларга сазовор бўлди

Татаристоннинг Қозон (Россия) шаҳрида ташкил этилган биринчи МДҲ ўйинларида Наманган вилоятидан беш нафар спортчи иштирок этиб, улардан тўрт нафари медалларни қўлга киритиб, ғолиб-совриндорлар сафига кирди.


--> -->