Мақола топилди: 18 та

1.Поплик солиқчилар қандай "сир"ни фош этди?

Ишбилармон йигит қачондир “тузоққа” тушишидан андак ҳадиксирарди. Чунки, “шаҳар бедарвоза эмас”, деганларидек ҳар бир ишнинг ўз тартиб-қоидаси бор.


2.Тадбиркорнинг тикув машиналари қайтариб берилди

“Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбир жараёнида фуқаро Шарофиддин Маҳмудов “Довдуқ аҳоли дам олиш маскани”да ҳеч қандай ҳужжатларсиз болалар кийим-кечакларини тайёрлаётганлиги ойдинлашди.


3."Хатоим менга сабоқ бўлди, энди..." ёхуд тадбиркор қаерда адашган эди?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандларига мувофиқ 30 кунлик муддатда ўз камчиликларини бартараф этган 17 нафар хўжалик юритувчи субъектининг масъуллари жавобгарликдан озод қилинди. Наманган туманида яшовчи, тадбиркор Фарида Пўлатова ана шуларнинг бири.


4.Наманганда Хёндэ автозаводи давлат рўйхатидан ўтказилди

Давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома "Evergreen Motors” компанияси президенти Ким Чанг Кеонга тантанали топширилди.


5.Солиқчилар Тўрақўрғонда 109 миллионлик дастгоҳларни нега олиб қўйишди?

Ҳар бир фуқаро Абдулҳаким сингари “Солиқдан қочиш эмас, балки уни тўлаш керак!”, “Солиқлар - ҳотиржамлик гарови”, деган азалий тамойилни англаб етса, нафақат уларнинг ўз муаммолари, балки жамиятдаги айрим ечимини кутаётган масалалар ўз-ўзидан барҳам топади.


6.Партия очиқ мулоқоти: Наманганда кулолчилик ривожланадими?

Чуст туманида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ҳамда “Ҳунарманд” уюушмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Миллий ҳунармандчилик - миллат фахри!” мавзусида ҳунармандлар билан очиқ мулоқот (дебат) ўтказилди.


7.Президент аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги фармонни имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.


8.Наманганда ДХМ томонидан янги намунадаги кадастр паспорти бериш бошланди
Янги намунадаги кадастр паспортида QR-код тизими мавжуд. Ушбу тизим орқали мулкдорлар вокалатли ташкилотларга мурожаат этмасдан туриб, кўчмас мулк тўғрисидаги барча маълумотларни исталган вақтларида “QR scanner” мобиль иловаси орқали олишлари мумкин.

9.Акмал Бурхонов Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишга масъул бўлди

Акмал Эшондадаевич Бурхонов 1981 йил 26 май куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Тошкент давлат юридик институтини, 2007 йили Япониянинг Нагоя давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Рус, инглиз ва япон тилларини мукаммал билади. "Адолат" социал-демократик партиясининг аъзоси.


10.Ўзбекистонда 1 октябрдан қандай муҳим ўзгаришлар кучга киради?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 1 октябрдан ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз ҳамда кучга кираётган янги тартиблар ҳақида маълумот берилди. Янги ойдан 12 та муҳим ўзгариш амалга татбиқ этилади.


11.Эълонномалар ва билдиришномалар рукнида

12.Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашида ўзгариш бўлди

Носир Қодирович Убайдуллаев 1980 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2007 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтининг иқтисодиёт факультетини тамомлаган. Ҳозирга қадар эса шаҳар статистика бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.


13.Билдирувномалар қаторига

14.1 ноябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Хўш, ноябрь ойидан Ўзбекистонда нималар ўзгаради? Эътиборингизга, 2021 йил 1 ноябрь кунидан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этамиз.


15.Давлат идораларида қатор ҳужжатларни талаб қилиш тўхтатилди

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат идоралари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан бир қатор маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди. Бунда тегишли ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.


--> -->