Поплик Шукуржон Рустамов тадбиркорликни ният қилиб, оила аъзолари билан тунукадан 40 дан зиёд турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бироқ бунинг учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмади. Албатта, ишбилармон йигит қачондир “тузоққа” тушишидан андак ҳадиксирарди. Чунки, “шаҳар бедарвоза эмас”, деганларидек ҳар бир ишнинг ўз тартиб-қоидаси бор.

Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбасининг “Namangan24.uz” сайтига маълум қилишича, Поп тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан олиб борилаётган паспортлаштириш тадбирида “уддабурон”нинг “сири” фош бўлди. Лекин солиқ ходимларининг янги солиқ концепцияси моҳиятини тушунтиришлари, амалий ёрдамлари туфайли у фаолиятни қонунийлаштириб олди. Муҳими, энди у ҳадикда эмас, балки ҳотиржам!

© namangan24.uz

--> -->